Ўзбекистон 2018 йилда туғруқхоналарни жиҳозлашга 50 млн доллар ажратади

© Sputnik / А. Соломонов / Медиабанкка ўтишНоворожденные
Новорожденные - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати тақдим этган хабарга кўра, 2018 йилдан дунёда биринчилардан бўлиб, барча ўсмир қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш, йўлга қўйилади. Бу аёллар ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда туғруқхона муассасаларини жиҳозлашга 2018 йилда 50 миллион АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилмоқда, бу ҳақда 28 ноябрь куни бошланган Ўзбекистон акушер-гинекологларининг IX съездида маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: "Туғруқхоналардаги порахўрликни тугатиш шарт"
Тадбирда Ўзбекистон илмий-амалий тиббиёт марказлари олимлари, шифокорлар, ёш тадқиқотчилар билан бирга Россия, Германия, Беларус, Италия, Испания, Чехия, Туркия, Исроил, Мексика ва Украина сингари қатор мамлакатлардан ташриф буюрган етакчи мутахассислар иштирок этмоқда.

Съезд давомида туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофазалаш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилаётгани, шунингдек, болаларда наслий касалликларга чақалоқларни оммавий скрининг текширувларини ўтказиш, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари таркибида болалар анестезиологияси ва реанимацияси бўлимларини ташкил этиш режалаштирилаётгани ҳақида айтиб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги қишлоқ оилавий поликлиникаларида гинеколог ва педиатр врачларнинг штатлар жадвали кўпайтирилиши маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати тақдим этган хабарга кўра, 2018 йилдан дунёда биринчилардан бўлиб, барча ўсмир қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш, йўлга қўйилади. Бу аёллар ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0