Чақалоқларни ваҳшийларча ўлдирган хусусий клиника тўрт марта лицензиядан маҳрум қилинган

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишНоворожденный
Новорожденный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу муасасада туғруқни қабул қилиш билан боғлиқ фаолият қаттиқ назоратга олинганидан сўнг, ташкилот ходимлари чақалоқларни сотиш учун янги усулни — ҳомилани сунъий йўл билан тушириш орқали болани муддатидан олдин туғдириб, гўёки онани хавфли вазиятдан сақлаб қолганлик ниқоби остида ўз ниятларини амалга оширган

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд шаҳридаги чақалоқларни сотиш, сотибмай қолганларини эса ёқиб юбориш билан шуғулланган хусусий туғруқхона бўйича расмий баёнот эълон қилди.

Женщина за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Хусусий клиникада ўнлаб чақалоқлар ёқиб юборилгани маълум бўлди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати баёнотига кўра, хусусий тиббиёт ташкилотлари учун туғруқни қабул қилиш фаолияти тақиқланган тиббий фаолият тури рўйхатига киритилган. Бу меъёр қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилган. Шу боис, ушбу ихтисослик тури бўйича лицензия ҳам берилмайди. Хусусий тиббиёт ташкилотларининг бундай фаолият билан шуғулланиши эса, ноқонуний фаолият сифатида баҳоланиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

"Самарқанд шаҳрида жойлашган Наргиз Санаханова бошқарувидаги "Sam so‘zani plus" хусусий тиббиёт муассасаси лицензияда кўрсатилмаган туғруқни қабул қилиш фаолияти билан шуғулланганлиги учун лицензиясининг амал қилиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан суд тартибида уч марта тугатилган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нодавлат ташкилотларининг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов. — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар гал бундай ноқонуний ҳолат аниқланганда, ўтказилган ўрганиш ва текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиб, лицензия талаб ва шартларини қўпол бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини талаб қилиб келган. Натижада ташкилотнинг масъул шахсларига нисбатан суд томонидан дастлаб маъмурий, сўнгра эса жиноий жазолар қўлланилган.

Лицензиясининг амал қилиши суд тартибида тугатилгач, ташкилотнинг лицензия олиш учун қилинган мурожаатларига кўра, қонунда кўзда тутилган меъёрларга асосан "Sam so‘zani plus" хусусий тиббиёт муассасасига қайта лицензия берилган. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу муасасада туғруқни қабул қилиш билан боғлиқ фаолият қаттиқ назоратга олинганидан сўнг, ташкилот ходимлари чақалоқларни сотиш учун янги усулни — ҳомилани сунъий йўл билан тушириш орқали болани муддатидан олдин туғдириб, гўёки онани хавфли вазиятдан сақлаб қолганлик ниқоби остида ўз ниятларини амалга оширган.

Бироқ уларнинг бу жинояти ҳам фош этилди. 2016 йилнинг охирида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган текширувлар натижасида клиникада ноқонуний ҳолатлар юзага келгани такроран аниқланган.

Маълум бўлишича, аксарият ҳолларда "Sam so‘zani plus" хусусий тиббиёт муассасаси бирламчи бўғинда ҳисобда туришдан қочган, ҳеч бир тиббиёт муассасасида назоратда бўлмаган ҳомиладор аёлларни туғдириб, тақиқланган тиббий хизмат фаолияти билан шуғулланиб келган.

Бола - Sputnik Ўзбекистон
Мени ўлдирган онамга мактуб: ҳали нафратланишни ўрганмагандим
Шундан сўнг, "Sam so‘zani plus" хусусий тиббиёт муассасасига 2015 йилда берилган 7087-00-рақамли лицензиянинг амал қилиши Самарқанд вилоят хўжалик судининг 2017 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори билан тўртинчи бор тугатилди. Текшириш материаллари прокуратурага тақдим этилган. Муассасанинг масъул шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Шундан буён "Sam so‘zani plus"МЧЖга тиббий фаолият учун лицензия қайта берилмади.

"Хусусий тиббиёт муассасаларига акушерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмаган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова. — Бу чекловлар тегишли қонунчилик ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Хусусий тиббиёт муассасалари фақат гинекология тиббий ихтисослиги доирасидагина фаолият олиб бориши мумкин. Соддароқ қилиб айтганда, гинекология фақат аёл киши организмига хос бўлган касалликларни даволайдиган тиббий ихтисослик тури ҳисобланади. Акушерлик эса аёл кишида бўладиган ҳомиладорлик, туғиш жараёни ва туғуруқдан кейинги ҳолатни ўрганувчи ва тиббий ёрдам кўрсатувчи ихтисосликдир. Кўриниб турибдики, хомилани тўхтатиш (аборт қилиш) бу акушерлик ихтисослигига тегишли аралашувдир. Шу сабабдан ҳомилани тўхтатишни фақат акушерлик бўйича фаолият юритадиган давлат тиббий муассасаси амалга ошириши лозим".

Янгиликлар лентаси
0