Абдулазиз Камилов Қатар делегациясини қабул қилди

Ташқи ишлар вазирлигида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Қатар кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. 2018 йил 17 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қатар давлати Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ишлари бўйича департаменти бошлиғи Ҳалид Ибраҳим ал-Ҳамар раҳбарлигидаги делегациясни қабул қилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Камилов Қатар бош вазири ўринбосари билан учрашди

Қатарнинг етакчи вазирлик ва идоралари, иқтисодий тузилмалари раҳбарларидан иборат делегацияси Ўзбекистонга келди ва Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг 2018 йил 2-4 июл кунлари Доҳа шаҳрига ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилмоқда.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Қатар кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссияни тузиш ва ишга тушириш, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи раундини ўтказишга розиликларини тасдиқладилар.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон раҳбарияти Қатар фуқаролари учун ҳам учинчи давлатга транзит орқали кетаётганда Ўзбекистон ҳудудида 5 кун визасиз бўлиш имконияти яратилгани Қатарда мамнуният билан қабул қилинди.

Тинчлик учун: Афғонистон бўйича Тошкент халқаро анжумани фото-суратлари

Қатар делегациясига 2018 йил 6-10 сентябр кунлари Шаҳрисабзда бўлиб ўтадиган биринчи халқаро мақом санъати форумига таклифнома тақдим этилди.

Учрашувда, шунингдек, айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

2018 йил 27 март куни Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича халқаро конферентсиянинг барча иштирокчилари томонидан маъқулланган Тошкент декларацияси қоидаларини амалга оширишда Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигига ижобий баҳо берилди ва бу йўналишда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олинди.