Камилов Қатар бош вазири ўринбосари билан учрашди

© Sputnik / Абдулкадер Хадж / Медиабанкка ўтишГорода мира. Доха
Города мира. Доха - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигини ривожлантириш, унга кўп қиррали тус беришдан томонлар манфаатдор эканлигини тасдиқладилар.

ТОШКЕНТ, 4 июн. 2018 йил 3 июн куни Қатарда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Доҳа шаҳрида Қатар Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад Бен Абдел Раҳман Бен Жасем Ал Тани билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Встреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Москвада Лавров билан учрашди

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама алоқалар, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигини ривожлантириш, унга кўп қиррали тус беришдан томонлар манфаатдор эканлигини тасдиқладилар. Шу ўринда турли даражалар ва шакллардаги алоқаларни фаоллаштириш, хусусан энг истиқболли йўналишларни аниқлаш ва эътиборни уларга қаратиш имконини яратадиган вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов: Америка билан алоқаларни кучайтириш миллий манфаатларимизга тўлиқ жавоб беради

Халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш чоғида Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг муҳим ташаббусларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вазирлар томонидан Афғонистондаги вазиятни тинч йўлда ҳал қилиш бўйича халқаро конференцияда 2018 йил 27 март куни қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди. Ушбу конференция ишида Қатар делегацияси ҳам иштирок этган эди.

Янгиликлар лентаси
0