Камилов Москвада Лавров билан учрашди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишВстреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова
Встреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Камилов Россияга амалий ташриф билан келди ҳамда “Примаков ўқувлари” халқаро форумида иштирок этди.

Камилов: военного решения ситуации в Афганистане нет - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов "Примаков ўқувлари" форумида иштирок этади

"Ўзбекистон ТИВ раҳбари жаҳонда эътироф этилган илмий-экспертлик майдонидан бири ва йирик олим-шарқшунос, Россиянинг атоқли давлат ва жамоат арбоби, собиқ бош вазири ва ташқи ишлар вазири хотирасига бағишланган форумнинг муваффақиятли ўтказилиши билан С.Лавровни табриклади”, - дейилади хабарда.

Учрашувда Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Аввало Тошкент шаҳрида куз ойида ўтказилиши режалаштирилган президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви кун тартиби юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Музокараларда Россия президентининг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифи иттифоқлик ва стратегик шерикликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, унга аниқ ва узоқ муддатли тус бериш учун алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, вазирлар томонидан айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0