Анжуманда БМТнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Тадамичи Ямамото, БМТ Бош котибининг махсус вакили — МОПДММ раҳбари Наталья Герман, Еврокомиссия вице-президенти, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Россия, Туркия, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ТИВ раҳбарлари, Ҳиндистон Ташқи ишлар масалалари давлат вазири, АҚШ, Хитой, Эрон, Саудия Арабистони ва Туркманистон ташқи ишлар муассасалари раҳбарлари ўринбосарлари, Буюк Британия, Германия, Италиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича бўйича махсус вакиллари, Япония ТИВ махсус маслаҳатчиси, Қатар ТИВнинг махсус элчиси, шунингдек, НАТО, ОДКБ, Франция ва Бирлашган Араб Амирликларидан олий мартабали делегациялари иштирок этишди.
Конференция суратларини Sputnik фотожамланмасида кўришингиз мумкин.