ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин уч линияли қўриқчиларга эга, деб хабар қилмоқда BBC.
Ким Шимолий Кореяда бўлган вақтида, унинг атрофини қўриқчилар уч чизиқда ўраб олишади: Ким минган лимузиннинг икки ёнида югураётган қўриқчилар ва етакчининг бевосита ёнида юрадиган қўриқчилар. Етакчининг ёнида юрадиган қўриқчилар Марказий партиянинг "№6 бўлинмаси" яъни, расман, Адъюдантлар Бош бошқармаси ходимлари сифатида машҳур.
Айнан шу одамлар томонидан Кимга яқин юрадиган қўриқчилар линияси шакллантирилади. Қўриқчиларни ҳарбий хизматга чақирилган Корея халқ армияси хизматчилари орасидан саралаб олишади.
Шундан сўнг улар давлат хавфсизлик органлари томонидан синчиклаб текширилади: оиланинг икки авлод вакиллари тўғрисида маълумотлар ўрганилади. Адъюдантлар Бош бошқармасининг аксарият ходимлари Кимлар клани қариндошлари ёки КХДРдаги бошқа олий мартабали оилалар вакилларидан иборат.
Қўриқчи лавозимига тайинланиш тўғрисида тасдиқни олгач, номзодлар интенсив тайёрлов курсидан ўтишади. Бу курс Корея халқ армиясидаги спецназларни жанговар тайёрлаш курсини эслатади. Уларни тўппончадан фойдаланиш, маскировка методларидан фойдаланиш ва таъқибдан қочиш, шунингдек, жанг санъатига ўргатишади. Курсантлар одатда мураккаб жисмоний ва руҳий тайёргарликдан ўтадилар.
Одатда тан соқчилар етакчи атрофида периметр бўйлаб 360 градусда айлана ҳосил қилишади. Қоидага кўра, Ким Чен Иннинг олдида 3 нафардан 5 нафаргача тан соқчилар, (шу жумладан, Адъюдантлар Бош бошқармаси раҳбари ҳам) ҳаракатланади.
КХДРда Олий етакчи олдида фақат тан соқчиларгагина ўт очиш қуролини олиб юришга рухсат берилган.
Шундай бўлса-да, тан соқчиларнинг асосий қуроли — етакчини ўраб турган одамларни кузата олиш қобилияти ҳисобланади. Улар таҳдидни жисмоний аралашув йўли билан вақтида бартараф этишлари шарт. Адъюдантлар Бош бошқармасида 200-300 ходим мавжуд — улардан тенг ярмидан кўпи — тан соқчилардир. Қолганлари ҳайдовчи ёки техник ходим сифатида фаолият юритишади.
Олий етакчининг айрим тан соқчилари кўп йиллардан буён хизмат қилаётган бўлса-да, уларнинг кўпчилиги ушбу лавозимда 10 йилга яқин қолади.
ОАВларда берилган маълумотларга кўра, Сингапурга Пхеньяндан учта самолёт келган, шулардан энг камида иккитасини Қўмондонлик қўриқлаш ходимлари эгаллашган.
Дунё етакчиларидан ҳеч қайси Ким Чен Ин сингари уч даражали шахсий хавфсизлик тузилмасига эга эмас.