Жанубий Корея ОАВлари томонидан Ким Чен Ин пойабзали сири ошкор этилди

© Korea Summit Press Pool / AFPВстреча лидеров Южной и Северной Кореи
Встреча лидеров Южной и Северной Кореи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспертлар Ким Чен Ин пойабзалининг ноёб шаклига эътибор бердилар. Улар КХДР етакчиси баландроқ кўриниш учун махсус патакдан фойдаланади, дея тахмин қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. КХДР етакчиси Ким Чен Ин тахминларга кўра, узунроқ кўриниш учун махсус патакдан фойдаланади, бу ҳақда Жанубий Кореянинг "Чосон ильбо" нашри хабар бермоқда.

Лидеры КНДР и Южной Кореи Ким Чен Ын и Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея раҳбари Ким Чен Инга ичида янги иқтисодиёт лойиҳаси бўлган флешкани топширди
Нашр мухбирлари КХДР ва Жанубий Корея етакчиларининг Пханмунджомда тушган фотосуратларини олиб, экспертларга мурожаат этдилар ва Шимолий Корея раҳбарининг ташқи кўринишини таҳлил қилиб беришни сўрадилар. Ким ва жанубий кореялик етакчи Мун Чже Иннинг бўйини таққослаган экспертлар, Ким Чен Иннинг бўйи ҳамкасбиникидан кўра икки-уч сантиметр пастлигини илғадилар.

Мун Чже Иннинг бўйи 168 сантиметрга яқин эди.

Шу билан бирга Ким Чен Ин пойабзалининг ноёб шаклига эътибор қаратган мутахассислар, унинг узун кўриниш учун махсус патакдан фойдаланишини тахмин қилдилар.

Шу тариқа, шимолий кореялик етакчининг бўйи тахминан 162,5 сантиметрни ташкил этиши керак, деб ёзади "Чосон ильбо".

Эслатиб ўтамиз, кореялараро саммит ўн йил деганда биринчи марта 27 апрел куни икки давлат чегарасида жойлашган Пханмунджомдаги музокаралар пунктида бўлиб ўтди. Ким Чен Ин Жануюий Корея жавобгарлиги ҳудудига кирувчи ҳарбий-демаркация чизиғини кесиб ўтган биринчи шимолий кореялик раҳбар бўлди. Саммит якуни бўйича Корея яриморолини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ва мамлакатлар ўртасида муносабатларни йўлга қўйиш тўғрисида ҳамкорликдаги декларация қабул қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0