ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий масъулияти пастлашиб кетган қизларнинг энг севимли жойига айланган Қўйлиқ бозори олдида тартиб ўрнатиш бўйича чораларни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бу жой халқ орасида ёмон маънода машҳур бўлиб, бу ерда камида беш йилдан буён фоҳишалик билан шуғулланувчи аёлларнинг севимли жойига айланган. Шунингдек аёл-мардикорлар ҳам айнан шу ерда тўпланишади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бу ерга вақти-вақти билан рейдлар уюштириб турган, аммо бу кўп самара бермас эди — орадан яна икки-уч кун ўтиб кўприк остидаги "пятачок" яна аввалги сершовқин ҳаётига қайтар эди.
Вазиятни ўнглаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бир марталик акциялар билан чегараланмасликни, балки қатъий чоралар кўриш қарорини қабул қилди. Эндиликда бу ерда доимий назорат ўрнатиш Патрул-пост хизмати будкаси ўрнатилган ва милиция ходимлари томонидан туну-кун назорат олиб борилмоқда.
Иккинчи худди шундай будка Бродвей номи билан машҳур туристик кўчада жойлаштирилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бу ерда фақатгина навбатчилик қилиш билан чекланишмайди. Ушбу будкага яқинда жойлашган камералар ҳам уланган бўлиб, милиция ходимлари бу орқали катта территорияда кузатув олиб бормоқдалар. Бу уларга хавф туғилган тақдирда тезкорлик билан уни бартараф этиш имконини тақдим этади.