Адлия полковниги Сайёра Ходжаева ИИББ инсон ҳуқуқларини поймол этаётганини таъкидлади

© Foto : из личного архива Сайёры ХоджаевойСайёра Ходжаева
Сайёра Ходжаева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда аёллар билан боғлиқ вазият, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари борасида ўтказилган суҳбатда ҳуқуқшунос Сайёра Ходжаева фоҳишабозликка қарши курашнинг бундай шакли - инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари билан боғлиқ конституциявий шартларга мувофиқлиги нуқтаи-назаридан мутлақо номақбуллигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Фоҳишалик билан шуғулланаётган аёлларнинг суратини улар розилигисиз чоп этиш — инсон ҳуқуқларини поймол этишдир, деб таъкидлади Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда Адлия полковниги, демократия ва инсон ҳуқуқлари институти раҳбари Сайёра Ходжаева.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент шаҳар ИИББ фоҳишалик билан шуғулланаётган аёллар суратларини ўз расмий сайтида эълон қилган эди.

Доска позора: фото пьяных авто-леди опубликованы на сайте ГУВД Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
"Шармандалар тахтаси": ИИББ маст ҳолатда машина бошқараётган хонимлар суратини эълон қилди
ИИББ бошлиқ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев сўнгги вақтларда фоҳишалик билан шуғулланган аёлларнинг фото суратларини чоп этилиши бошлангани сабабини изоҳлар экан: "Нима учун бундай қилдик? Чунки ушбу аёллар ўзлари махсус сайтларда бемалол ўзларининг фотосуратларини, телефон рақамларини, бадан ўлчамлари, ўзларини ва хизматларини реклама қилишмоқда", — деб таъкидлаган эди.

Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан бундай чоралар фақатгина қўлга олинган аёллар ва уларнинг фаолиятлари ҳақида маълумотлар батафсил текшириб чиқилгандан сўнг амалга оширилди. Қўлга олинган шахслар кимдир судга арз қилмоқчи бўлса, албатта буни қилишлари мумкин. Суд жараёнида ИИББ ўз ҳатти-ҳаракатларини тушунтириб беради.

Ўзбекистонда аёллар билан боғлиқ вазият, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари борасида ўтказилган суҳбатда ҳуқуқшунос Сайёра Ходжаева фоҳишабозликка қарши курашнинг бундай шакли — инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари билан боғлиқ конституциявий шартларга мувофиқлиги нуқтаи-назаридан мутлақо номақбуллигини таъкидлади.

Оёқлар - Sputnik Ўзбекистон
"ОРИЯТ" операцияси: Тошкент ИИБ фоҳишаларга қарши уруш эълон қилди
"Фоҳишабозликка қарши курашнинг бундай шакли — инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари билан боғлиқ конституциявий шартларга мувофиқлиги нуқтаи-назаридан мутлақо номақбул. Бу аёлларнинг суратларини уларнинг розилигисиз чоп этиш — инсон ҳуқуқларини поймол этишдир! Милиция ходимлари ўз ҳатти-ҳаракатларини Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида профилактиканинг барча чоралари кўзда тутилгани, гўёки фотосуратларни чоп этишга бирор таъқиқ йўқлиги билан изоҳлашади. Уларга жавобан, ўзимнинг Фейсбукдаги саҳифамда ИИББ олдига савол қўйдим: унда нега бу аёллар хизматидан фойдаланган эркаклар суратлари ҳам эълон қилинмаяпти? Бу эркаклар бирдамлигими ёхуд бир томонлама кураш? Шахсан мен бу каби ҳолатларни аёлларни камситиш, деб ҳисоблайман. Токи талаб бор экан — таклиф ҳам бўлади! Ҳурматли эркакларимиз ҳам ўз ҳаракатлари учун жавоб беришсин! Чунки жинси, ирқи, дини ва ҳоказоларга қарамасдан — қонун олдида барча баробардир", — деб таъкидлади Ходжаева.

Янгиликлар лентаси
0