"ОРИЯТ" операцияси: Тошкент ИИБ фоҳишаларга қарши уруш эълон қилди

© Foto : pixabay.comОёқлар
Оёқлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш каби жиноятларни олдини олиш мақсадида олиб борилган "ОРИЯТ" тадбири давомида жами 30та ҳолат аниқланган

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Тошкентда фоҳишаларга нисбатан кураш кучаймоқда, деб хабар бермоқда "Кун.уз" нашри.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш каби жиноятларни олдини олиш мақсадида олиб борилган "ОРИЯТ" тадбири давомида жами 30та ҳолат аниқланган.

Оёқлар - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда фоҳишахона очган "миллионерлар" қўлга олинди
Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида Жиноят кодексининг 131-моддаси, яъни фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилгани айтилган. Шунингдек, 7-13 апрель кунлари ўтказилган тадбирларда 69 нафар шахс фоҳишалик билан шуғулланиб келаётгани, 84 нафар шахслар жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланиб, барчасига нисбатан маъмурий таъсир чоралар кўрилган.

Хусусан, 13 апрель куни Яшнобод туманида 4 нафар фоҳиша аёл ва 7 нафар ҳинд миллатига мансуб хорижлик фуқаро фоҳишахонада ушланган. Айни вақтда ушбу иш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаяпти.

Муқаддам судланганлар, профилактик ҳисобда турувчилар ўртасида ҳам профилактик ишлар амалга оширилган. Жумладан, 674 нафар муқаддам судланган шахслар, 1046 нафар ички ишлар идораларининг профилактик ҳисобида турган шахслар билан суҳбатлар ўтказилган.

Янгиликлар лентаси
0