Тошкентда фоҳишахона очган "миллионерлар" қўлга олинди

© Foto : pixabay.comОёқлар
Оёқлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар ходимлари томонидан амалга оширилган махсус операция давомида фоҳишахонага айлантирилган меҳмонхонада 32 нафар эркак ва аёл борлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Пойтахтдаги меҳмонхоналардан бирида маъмур бўлиб ишлайдиган Анвар (исмлар ўзгартирилган) меҳмонхонага ташриф буюрадиган эркаклардан 90 минг сўмдан 120 минг сўмгача пул ундириб, уларга шаҳвоний ҳирсларини қондиришлари учун зарур шароитни яратиб беришни ўзига касб қилиб олди, деб хабар қилмоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Туркия - Sputnik Ўзбекистон
Измир фоҳишалари пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлди
Осонгина даромад топишнинг ҳадисини олган Анвар таксичилардан бири Нурали билан меҳмонхонага фоҳишаларни олиб келиши бўйича тил бириктирди.

Кунларнинг бирида Анвар кўнгилочар масканлардан бирининг раҳбари Одилжон деган киши билан танишиб қолади. Одилжон унга ўзи раҳбарлик қилаётган маскан кечки соат 18.00дан тунги 03.00га қадар ишлашини, у ерга асосан хорижликлар ташриф буюришини, уларнинг меҳмонхонада енгилтабиатли аёллар билан кўнгилхушлик қилиши учун шароит яратиб берса, чет эл валютасида пул тўлашини билдирди.

Кўп ўтмай Одилжоннинг ҳаракати билан кўнгилочар маскан мижозларини меҳмонхонага олиб бориш йўлга қўйилиб, ҳайдовчилар тайинланди. Шу тариқа уюшган жиноий гуруҳга асос солинди. Анвар ҳар бир меҳмонга ажратилган хона учун 50 доллардан, таксичилар эса 10 доллардан "хизмат ҳақи" оладиган бўлди.

Тегишли идораларга қилинган шикоятдан кейин махсус тадбирда Анвар навбатчилик қилаётган бир кечанинг ўзида 32 нафар эркак ва аёлга ноқонуний равишда хоналар ажратгани маълум бўлди. Унинг сейфидан тегишли тартибда меҳмонхона ғазнасига кирим қилинмаган 3 миллион 523 минг сўм ва 500 доллар ашёвий далил сифатида олинди.

ИИВ матбуот хизматидан маълум қилишларича, уюшган жиноий гуруҳнинг барча аъзоларига жазо тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0