ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Измир фоҳишалари ҳукумат органларидан нафақа таъминотини олиш ҳуқуқини қўлга киритдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости Туркиядаги маҳаллий ОАВлардан олинган маълумот асосида.
Сал олдин секс-саноати ишчилари Ижтимоий муҳофаза қилиш органларига мурожаат этиб, иш берувчилар бадал тўламасликлари оқибатида, нафақага чиқиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганликлари ҳақида арз қилган эдилар. Ижтимоий муҳофаза қўмитаси томонидан ўтказилган текширув ишлари натижасида секс-индустриянинг 1800 нафар ходимаси ҳуқуқлари поймол бўлганлиги аниқлаган ҳамда иш берувчилар жаримага тортилган. Уларга бадал тўлаш мажбурияти ҳам юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда фоҳишалик легаллаштирилган. Туркия қонунчилигига биноан, фоҳишалик билан шуғулланиш истагида бўлган аёл рўйхатдан ўтиб, соғлиғи ҳолати борасида махсус картага эга бўлмоғи лозим.