ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Олмазор кичик саноат зонаси" АЖнинг 84,02% акциясини сотиб олди. Бу ҳақда nuz.uz хабар бермоқда.
Майдони 82 минг квадрат метр бўлган саноат зонаси "Оникс" акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида ташкил этилган.
Аввалроқ Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, Чилонзор, Учтепа, Бектемир, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида саноат зоналари ташкил этилганди.
Саноат зоналарида ишлаб чиқарувчиларга турли ишлаб чиқариш ва савдо майдонлари 10 йил муддатга имтиёзли ижара шартлари асосида берилади.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев апрел ойи охирида Раҳмонбек Усмонов ўрнига Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Янги ҳоким иш бошлаганининг дастлабки икки ҳафтаси ичида генерал Собир Раҳимов ҳайкали, "Халқлар дўстлиги" ёдгорлигини аввалги жойига қайтаришга ва пойтахтда дарахтлар аёвсиз кесилишига чек қўйишга улгурди.