Тошкентда янги кичик саноат зонаси ташкил этилади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишМеждународный бизнес-центр в Ташкенте
Международный бизнес-центр в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Тошкентда 3та кичик саноат зонаси фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, шу йилда яна 5та, 2018 йилда 2та зоналар ташкил этиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрида келгуси икки ой ичида янги кичик саноат зонаси фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев в ходе встречи с президентом Узбекистана Шавката Мирзиёева, прибывшим в КР с государственным визитом - Sputnik Ўзбекистон
Президентлар Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди

Ушбу янги саноат зона пойтахтнинг Учтепа туманидаги собиқ "Сигнал" илмий-саноат уюшмаси бино ва иншоотлари ўрнида умумий майдони 5,1 гектар ҳудудда ташкил этилади. Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан ушбу объектлар тўлиқ равишда Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтади.

Шуни таъкидлаб ўтамизки, ҳозирги кунда Тошкентда 3та кичик саноат зонаси фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, шу йилда 5та, 2018 йилда 2та зоналар ташкил этиш режалаштирилган. Ишлаб чиқариш майдонлар ва ер участкалари 10 йил муддатли ижарага тақдим этилмоқда.

Келгусида компаниялар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар шартлари тўлиқ бажарилиб, барча солиқлар ва мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланган тақдирда, ушбу муддат яна 10 йилга узайтирилиши мумкин.

Компаниялар саноат зона ҳудудида мулк солиғи ва юридик шахслар учун фойда ва ягона солиқ тўловларидан икки йилга озод қилинади. Имтиёзлар яна икки йилга узайтирилиши мумкин. Бунинг учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 30 фоизи экспортга жўнатиш шарти бажарилган бўлиши керак.

Химические удобрения - Sputnik Ўзбекистон
2022 йилгача Ўзкимёсаноат корхонаси 3,1 млрд $лик лойиҳаларни амалга оширади

Ўзбекистонда жами кичик саноат зоналарнинг сони 96 тага етган. Ушбу зоналарда мингдан ортиқ умумий қиймати 535 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилган. Янги ишлар чиқариш корхоналарни ташкил этиш натижасида 9,6 мингдан ортиқ янги иш ўринлар яратилди.

Саноат зоналар турли лойиҳалар доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нафақат ички бозорда талаб ошмоқда, балки ташқи бозорларга енгил саноат, кимё, озиқ-овқат, электротехника, замонавий қурилиши материаллари, мебел ва бошқа тайёр маҳсулотлар етказилмоқда. Бундан ташқари, 248та истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш давомида қўшимча 11 минг янги иш жойлари очиш режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0