Тошкент ҳокимлиги Олмазор саноат зонасининг 84%дан ортиқ акциясига эга бўлди

© UZ24Хокимият Ташкента
Хокимият Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Майдони 82 минг квадрат метр бўлган саноат зонаси "Оникс" акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Олмазор кичик саноат зонаси" АЖнинг 84,02% акциясини сотиб олди. Бу ҳақда nuz.uz хабар бермоқда.

Международный бизнес-центр в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда янги кичик саноат зонаси ташкил этилади

Майдони 82 минг квадрат метр бўлган саноат зонаси "Оникс" акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида ташкил этилган.

Аввалроқ Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, Чилонзор, Учтепа, Бектемир, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида саноат зоналари ташкил этилганди.

Саноат зоналарида ишлаб чиқарувчиларга турли ишлаб чиқариш ва савдо майдонлари 10 йил муддатга имтиёзли ижара шартлари асосида берилади.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев апрел ойи охирида Раҳмонбек Усмонов ўрнига Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Янги ҳоким иш бошлаганининг дастлабки икки ҳафтаси ичида генерал Собир Раҳимов ҳайкали, "Халқлар дўстлиги" ёдгорлигини аввалги жойига қайтаришга ва пойтахтда дарахтлар аёвсиз кесилишига чек қўйишга улгурди.

Янгиликлар лентаси
0