ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24 та ҳужжат имзоланди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Кўксаройда ўтган самарали музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган Қўшма баёнотни имзоладилар.
Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24 та ҳужжат имзоланди.
Бундан ташқари, Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон — Туркия бизнес-форумида 50 дан ортиқ янги инвестициявий лойиҳалар бўйича умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг битимлар имзоланиши кутилмоқда.