Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланди

© Фото: пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденты Узбекистана и Турции - Шавкат Мирзиёев и Реджеп Эрдоган
Президенты Узбекистана и Турции - Шавкат Мирзиёев и Реджеп Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон - Туркия бизнес-форумида 50 дан ортиқ янги инвестициявий лойиҳалар бўйича умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг битимлар имзоланиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24 та ҳужжат имзоланди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Зироат Мирзиёева и Эмине Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Зироатхон Мирзиёева Эрдўғоннинг рафиқаси Эмине билан учрашди

Хабарда айтилишича, Кўксаройда ўтган самарали музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган Қўшма баёнотни имзоладилар.

Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24 та ҳужжат имзоланди.

Бундан ташқари, Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон — Туркия бизнес-форумида 50 дан ортиқ янги инвестициявий лойиҳалар бўйича умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0