ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева бугун, 30 апрель куни Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдўғон билан учрашди. Бу ҳақда Туркия биринчи хоними ўзининг Twitterдаги саҳифасига пост ёзган.
"Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Зироат Мирзиёева билан учрашдик. Самимий меҳмондўстлик учун ташаккур", — деб ёзилган постда.
© Фото: страница Эмине Эрдоган в twitterПрезиденты Узбекистана и Турции с супругами в резиденции Куксарой
Президенты Узбекистана и Турции с супругами в резиденции Куксарой
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган.