Нима учун вохобийлик мусулмонлар орасида низони келтириб чиқармоқда

Вохобийлик нима билан ўзига жалб қилиши ҳамда уни расмий диний идоралари вакиллари нима учун яхши кўрмаслиги ҳақида Антон Скрипунов ўз фикрлари билан ўртоқлашди
Sputnik

Бир неча йилдирки, Россияда айрим расмий ислом идоралари вакиллари вохобийларни фундаменталистлар деб атаб, уларни қонунчилик даражасида тақиқлашни талаб қилишмоқда.

РИА Новости мухбири бу қанчалик ҳақиқатга тўғри келиши ва мусулмонлар нима учун бир-бирлари билан бу масалада келиша олмаётганлигини ўрганиб чиқди.

Муфтийлар баҳси

Шу йилда вохобийликни тақиқлаш бўйича чақирув илк бор Россия динлараро кенгаш даражасида янгради. Бу ғоя билан Татаристон муфтийси Камил Самигуллин чиқди. Самигуллин журналистларга ғоядан турли террорчилик гуруҳлар ўз мақсадларда фойдаланаётганлиги, маълум бир ташкилотларнинг фаолиятини тақиқлаш ҳақида сўз юритилаётганлиги ҳақида тушунтириб берди.

Вохобийлик эса "инсонга нафрат билан қарайдиган мафкура" деб атади.

Ўзбекистонда энди "Ҳадислар билимдони" танлови ўтказилади

"Бизнинг мамлакатимизда вохобийлар турли шаклдаги тизимлар йиғиндисини ташкил қилади, улар ривожланмоқда. Бундай тақиқдан сўнг, уларнинг фаолияти қийинлашиб қолади ва одамлар террорчилик гуруҳларга қўшилиб қолиш ҳолатлари камаяди", — деди муфтий.

Россия бу муаммо билан 90-чи йилларда тўқнаш келди.

"Биз доғистонликлар, вохобийликнинг барча оқибатларини ўзимизда хис қилдик. Оғир бўлган 1999 йилда (ўша вақтда Шамил Басаев жангарилари республика ҳудудида кириб боришган) ҳаммаси айнан шу ғоядан бошланганди. Бундан олдин бошқа жойда бўлгани каби, буткул террорчилик ва зўровонликка айланиб кетди", — деди Доғистон муфтий ўринбосари Ахмад Кахаев. У Татаристондаги ҳамкасбларининг таклифларини қўллаб-қувватлади.

Бироқ динлараро кенгашнинг барча аъзолари бунга қўшилмадилар.

Россия муфтийлар кенгаши йиғилиш бошланишидан бир неча дақиқа қолганда ўз вакилини чақириб олади. Бу амални "диндорларни эътиқоди учун таъқиб қилиш" тамойили киритиш, аниқ бир ноқонуний ҳаракатлар "Россия мусулмон жамоатчилиги ва миллатлараро тотувликка, Россия давлат ҳуқуқий маданиятига жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин" деб тушунтиради.

Россия муфтийлар кенгаши ўзининг расмий баёнотида "муросасизлик мафкурасига қарши курашишнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва бу йўлда катта саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келаётганлигини" алоҳида таъкидлаб ўтди.

Вохобийликнинг асл моҳияти

Вохобийлик ислом оламида нисбатан ёш оқим ҳисобланади. У Арабистон ярим оролида XVIII асрда пайдо бўлган. Вохобийлар Саудиялик илоҳиётчиси Мухаммад ибн Алд Аль-Воххоб издошлари бўлиб, Усмон подшолигига қарши кураш олиб боришган.

Чегарани миналардан тозалаш: Тошкент ва Душанбе қандай қилиб чегарани хавфсизлантиради

"Ғоянинг асосида VII асрдаги "тоза" исломга қайтишга интилиш бўлган. Вохобийлик тарафдорлари маиший аскетизм, якка худолик, Қуръон ва Сунна тўғридан-тўғри талқин қилиш, ҳақиқий иймон учун босқинчилик урушларини олиб боришган. Вохобойлик араб, дастлабки исломга тааллуқли бўлмаган барча нарсаларни рад этади (масалан тамаки, кофе). Вохобийлар илоҳийликка қарши кураш олиб бориб, мусулмон обидаларни шафқатсизларча вайрон қилиб, буларни ҳаммаси "кўп худолик", гуноҳ ва рухсат этилмаган ҳашамат деб ҳисоблаганлар", — деди исломшунос олим Всеволод Золотухин.

Россияда вохобийлик ғояси ҳақида

Россияда 83 та муфтийлик фаолият кўрсатади. Миллатлар иши бўйича федерал агентлик бошлиғи Игор Бариновнинг сўзларига кўра, 2016 йилда уларнинг сони жуда кўп эканлигини кўрсатади. Икки муфтийлик Россия ислом оламида раҳбарлик қилмоқчи — Россия мусулмонлар диний бошқармаси (Россия муфтийлар кенгаши таркибида фаолият кўрсатади) ва Россия мусулмонлар марказий диний бошқармаси (мамлакатдаги қадимий мусулмон диний ташкилот). Шунингдек, Россия мусулмонлар диний йиғини ҳам бор, бу ташкилот 2016 йил охирида ташкил этилган.

Булардан ташқари, Шимолий Кавказ мусулмонлар мувофиқлаштирувчи маркази, Татаристон Республикаси диний бошқармаси ва Доғистон мусулмонлар диний бошқармаси ҳам йирик исломий ташкилотлар ҳисобланади. Россияда ҳисоб-китобларга кўра, 12 дан 20-25 гача миллион мусулмонлар бор.

"Ислом давлати" жангарилари Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиёга қайтмоқда - Шойгу

Вохобийликни тақиқлашга чақираётган Татаристон муфтияти диний идоралардан ягона эмас. 2016 йил августда Грозний шаҳрида фаолият кўрсатувчи бир қатор ислом диний ташкилотлар вохобийлик оқими тарафдорларини "ҳақиқий мусулмон" эмаслиги тўғрисида фатвони қабул қилганди.

Бироқ Россия муфтийлар кенгаши бу ташаббусни қўллаб-қувватламади. Бу масалани батафсил ўрганиб чиқишга чорлаб, махсус диний комиссиясини ташкил қилади.

Вохобийликни аниқлаш қийин

Исломшунос олим Аликбер Аликберовнинг сўзларига кўра, ҳар бир Россия муфтийликлари вохобийликни ўзича тушунади.

"Вохобийлик ҳар хил бўлади. Масалан, Чеченистонда исломий шиорлар остида яширилган очиқ экстремистлар билан тўқнаш келди", — деди у.

Агар вохобийликни тақиқлаш ғоя сифатида гапилилса, жиддий муаммо келиб чиқади, чунки вохобийли жуда кенг ҳодисадир. Унинг таркибига кўп нарса киради — барча динларга хос бўлган ригоризм, соф диний эътиқодга интилишдан очиқ экстремизмгача.

Москвада Ўзбекистон тарихини ўрганишга бағишланган конференция ўтказилди

"Айнан вохобийлик тушунчасини ҳуқуқий ноаниқлиги — уни ҳуқуқий амалиётга киритиш жуда қийин. Ҳеч ким, албатта, нимани тақиқлаш кераклигини айта олмайди. Ахир вохобийлик билан умумий элементлар, масалан суфийлик билан бор, бундан кетиб бўлмайди", — деб таъкидлади Аликберов.

Консенсус бор

"Бошқа муаммо — турли таълимотлар остида яширилаётган, бу инсонга нафрат билан қарайдиган мафкурани аниқлаш масаласи", — дейди Аликберов.

Бу ислом жамоати ичида "консенсус ишлаб чиқиш"ни тақазо қилади. Бу муаммо "эҳтиёткорона ва батафсил ўрганиб чиқиш"ни талаб қилмоқда.
Мусулмон уммасида ягона исломий шиорлар остида экстремизмни йўқ қилишга интилиш бор.

Шарқ - нозик масала: Тожикистонда туристлар ўзларини қандай тутишлари лозим

Россия давлат думасида вохобийлик масаласи оддий эмас деб ҳисоблашади. Жамоат ва диний ташкилотлар ишлари бўйича қўмита раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Вяткин фикрига кўра, мафкура ўзини тақиқлаб бўлмайди.

"Ушбу ғояларни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш борасида қонуний, маъмурий ёки куч чоралари билан чеклаш мумкин. Яширин ячейкаларни аниқлаш, у ёки бу ташкилотга тарафдорларни ёллашни тўхтатишни амалга ошириш мумкин. Лекин қандай қилиб мафкурани тақиқлаш мумкин?", — дейди депутат.

Бироқ, мусулмон етакчиларининг баҳслари ва ҳокимият вакилларининг фикрларини ҳисобга олганда, бу масаладаги мунозара энди бошланиши хусусида хулоса қилиш мумкин.