2018 йил май ойида ўзбек-тожик давлат чегарасини минилардан тозалаш ишларига сапер-мутахассислар киришади. Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон шу кунларда чегара ҳудудларда муҳандислик тўсиқларини йўқотиш бўйича қўшма ишчи гуруҳни ташкил қилиш бўйича умумий баёнот ҳамда ўзбек-тожик чегараси айрим участкалари бўйича шартномани имзолашди.
Муаммоли масалалар ҳал этишга эришилди. Хусусан, Фарход ГЭСи жойлашган ҳудуд Тожикистон ҳудуди деб тан олиниши, ГЭС ўзи эса Ўзбекистон мулки ҳисобланишига келишишд. Станциянинг техник хизмат кўрсатишига — Тошкент, объект қўриқлашинига — Душанбе жавобгар бўлади.
Черара ҳамкорлигининг бош мавзуси хали-хануз терроризм, наркотрафик, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашишдир.
Муаммонинг аҳамиятли томони шундаки, Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасида давлат чегарасининг узунлиги 1330 километрдан ортиқ, шундан Собиқ иттифоқ парчаланиб кетгандан сўнг чегаранинг 20 фоизи аниқлаштирилмасдан қолган.
2000 йиллар бошида икки давлат ўртасида алоқалар ёмонлашгандан кейин ўзбек-тожик чегарасида Ўзбекистон томонидан бир томонлама муҳандислик тўсиқлар (миналар) қўйилган.
Ўша вақтда Тошкент ўз ташаббусини ҳудудни исломий жангарилардан ҳимоя қилиш истаги билан изоҳлади. Бироқ 18 йил давомида 800 нафар тинч аҳоли миналарда портлади, улардан 474 нафар киши (улар ичида аёллар ва болалар бор) ҳалок бўлди.
Тожикистон томонида миналаштирилган ҳудудларнинг жойлашуви ва узунлиги тўғрисида аниқ маълумотлар йўқлиги туфайли чегардаги вазиятни мураккаблаштирар эди.
Ҳар йили мина портлашидан Ўзбекистон фуқаролари ҳам азият чекмоқда. Бироқ бу маълумотлар махфий ҳисобланади. Шубҳасиз, янги замон тубдан фарқ қилувчи чегара хавфсизлигининг тизимини талаб қилмоқда.
Кўринмас ёмонлик
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойидаги Тожикистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни тиклашда тарихий қадам бўлди. Музокаралар натижасида 27 та ҳужжат имзоланди. Улар ичида давлат чегараларини демаркация ва делимитация, яқин чегара ҳудудларини миналардан тозалаш масалаларини қамраб олади.
Тожикистондан Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари Сурхондарё вилоятида кириб келишига уринишлардан кейин 1999 йилда ўзбек-тожик чегарасидаги тоғли туман ҳудудларини миналаштириш бошланган.
Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари Афғонистонда тузилиб, улар Тожикистон тоғли ҳудудларни ҳужум қилиш учун фойдаланишган.
Тошкент қўшниларни деярли терроризмга кўмак беришида айблаган. Тожикистон чўпонлари ва деҳқонлари мунтазам равишда тартибсиз қўйилган миналарда портлаган.
Ўзбек-тожик чегараси очиқ бўлиб, чегара ва огоҳлантириш белгилари йўқ эди.
Ўзбекистон исломий ҳаракат жангарилари Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини маълум вақт ушлаб туришганди, кейинчалик эса тарқалиб кетишади. Шундан сўнг минтақавий хавфсизлигига таҳдид солмай қолишади. Бироқ мина муаммоси қолди.
Миналаштирилган ҳудуднинг умумий майдони — таҳминан 9 миллион квардрат метрни ташкил қилади. Бугунги кунда уларнинг учдан икки қисми "ўлим" металидан тозаланди (22 минг дона мина зарарлантирилди).
Маълумотлар йўқлиги қўшни Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солмоқда. Миналаштирилган ҳудудлар харитасини ўзбек томони сир тутмоқда.
Шуни эсда тутиш керакки, эриган сувлар ва сел оқимлари билан кўплаб пехотага қарши миналар юз метр масофаларга жойлашувини ўзгартирган, ҳатто хариталар аниқ маълумотларни акс эттирмайди.
Тошкент ва Душанбе бир неча йиллар давомида умумий чегарани миналардан тозалаш бўйича музокаралар олиб борди.
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси 2016 йил 27 майда "Миналарга қарши инсонпарварлик фаолият тўғрисида" қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Тожикистон тўртта туманида (Ашт, Исфара, Панжикент, Айни) миналаштирилган ҳудудларни аниқлаш ишлари якунланган. Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида чегара демаркация ва делимитация ишларини тўлиқ якунига етказмасдан туриб мина муаммосини ҳал қилиб бўлмайди.
Факт ва тенденциялар
Совет иттифоқ парчаланишигача Марказий Осиё республикалари чегаралари фақат қоғозда бўлган, маҳаллий аҳоли улар борлигини ҳам билишмаган.
Эндиликда эса чегарага тез-тез мактаб ўқувчилар олиб келиниб, хавфли ҳудудда ўзини тутиш ўргатилмоқда. Тожикистон мудофаа вазирлиги ва ЕХҲТ мина таҳдидига қарши кураш олиб бормоқда.
Ўзбек-тожик чегарасида қўшимча тарзда 10 та назоратдан ўтиш жойлари ташкил қилинди. Сурхондарё ва Хатлон вилоятлари ўртасида темир йўл қатнови тикланди.
Икки давлат дўстлигини мустаҳкамланишининг рамзи сифатида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ўзига хос аталадиган "каримов девори" бузилиши бўлди.
Республикалар ўртасидаги давлат чегараси 90 фоизга келишилган ва ҳал этилган. Бироқ кўп ресурсларни ва вақтни талаб қиладиган — мураккаб ва миналаштирилган ҳудудлар қолди.
Жуда хавфли 54 та чегара участкада 11 мингга яқин миналар бор (таққослаш учун тожик-афғон чегарасида 220 минг дона мина қўйилган).
БМТнинг маълумотларига кўра, сўнгги 30 йил ичида пехотага қарши миналар бир миллиондан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди ёки умрбод ногирон қилди. Ҳар йили 163 миллиард долларлик иқтисодий зарар етказади. Дунёнинг 68 та давлат ҳудуди 110 миллион миналардан тозаланмаган. Улар тинч аҳоли ҳаёти ва соғлиғига жиддий таҳдид солмоқда. Бундай улкан муаммоларни фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида ҳал қилиш мумкин.