Марказий Осиё - янги катта ўйин учун майдон сифатида

© AP PhotoФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий Осиёдаги йирик геосиёсий ўйин ва манфаатлар тўқнашувида Ўзбекистоннинг ўрни ҳақида сиёсатшунос Роман Романов ўз фикрларини билдирди

Етакчи ахборот агентликларнинг хабарларига кўра, ҳозирда геосиёсий жангларнинг асосий саҳнаси Яқин Шарқда, яъни Сурия ва Ўрта денгиз соҳилида юзага келган.

Йирик Сурия кампаниясида халқаро сиёсатнинг барча муҳим кучлари жамланган: бу ерда ўзининг "Томагавка"лари билан АҚШ президенти Дональд Трампни; кимёвий ҳужум изларини излаётган Европа Иттифоқи етакчиларини, қурдлар билан кураш баҳонасида араб республикасининг шимолий қисмини босиб олган Туркияни ҳамда минтақада барқарорликни сақлаб қолиш ва жанубий томон хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилаётган Россияни кўриш мумкин, бу заминда ҳаттоки олисдаги Хитой ҳам ўзининг мақсадларини кўзламоқда.

Военнослужащие армии США на учениях - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон АҚШ билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

Титанлар учун саҳна

Барча йирик геосиёсий ўйинчиларнинг манфаатлари бир жойда тўпланган жойлар дунё харитасида деярли кўп эмас. Кучларни тўплайдиган иккинчи майдон бу Марказий Осиё, яъни кўпчилик айтмоқчи Ўрта Осиёдир.

Ўзининг жўғрофий жойлашуви туфайли бу ҳудуд қадимдан турли кучларни ўзига жалб қилиб келган: Хитой империяси, Персия, Британия, Россия ва сўнгги йилларда АҚШ. Бу ерлар кўплаб маротаба йирик қарама-қаршиликлар майдонига айланган. XIX асрда Англия ва Россия ўртасида юзага келган, қудратли давлатларнинг тўғридан-тўғри тўқнашувларисиз кечган, қарама-қаршиликларда эса  ва диверсия услублардан фойдаланилганлиги туфайли "Катта ўйин" ёхуд "Соялар кураши" номини олган тўқнашуви бунга ёрқин мисол бўла олади.

Хусусан, 1868 йилда таниқли британиялик дипломат Генри Роулинсон Жамоалар Палатасига юборган меморандумида Марказий Осиёда бир қатор қудратли давлатлар, биринчи навбатда Россия ва Британиянинг манфаатлари тўқнаш келганини далил тариқасида келтирган эди.

В РИСИ обсудили безопасность Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия Марказий Осиё хавфсизлиги масаласини муҳокама қилди

"Ҳозирги вақтга қадар фикримиз асосан, биринчи навбатда Россиянинг Марказий Осиёдаги позицияси ва яқин келажакда Ҳиндистон учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги амалий фикрлар билан чегараланиб қолди. Россиянинг Ҳиндистон томон ҳаракати Осиё харитаси бўйлаб кузатилса, ушбу ҳаракатнинг қамал қилинган қалъани ўраб олаётган армия машғулотларига ўхшаши ҳар бир кишини ҳайратга солади", — деб ёзади Роулинсон.

Ўша вақтда минтақада арзон ресурслар, биринчи навбатда пахтага катта қизиқиш қарама-қаршиликларга сабаб бўлган. Бундан ташқари, Россия ва Британия учун Марказий Осиё буфер вазифасини бажарган — бир томондан Ҳиндистонни — Британия империяси тожининг энг қимматбаҳо олмос тошини, иккинчи томондан — Россия империясининг жанубий қисми (минтақа кам ҳимояланган, бироқ нисбатан бой ва мамлакатнинг турли қисмлари учун муҳим) ҳимоялаган.

Аста-секин Марказий Осиё учун кураш тўхтади; бунга Россия империясининг кучи заифлашиши, кейинчалик эса Иккинчи жаҳон урушидан сўнг — Британия империясининг тарқалиши сабаб бўлди.

Рус айиғи, Хитой аждаҳоси ва Америка бургути

Собиқ совет иттифоқи тарқалиб кетгач америкаликларнинг Осиё йўналишида ҳаракати фаоллашди, 2000-йилларда минтақада бир неча йирик державаларнинг қизиқишлари бир нуқтада жамланди.

2001 йилда Афғонистонда кампания бошлангач АҚШ яна бу ҳудудга эътиборни қаратади. Аввалига минтақадан Панджшерда ҳарбий қўшинларни қўллаб-қувватлаш мақсадида логистика сифатида фойдаланилган; кейинчалик Вашингтоннинг бевосита иштирокида "демократия транзити" бошланиб, у Қирғизистонда 2005 йилда "Лола инқилоби" билан якунланди.

Ударные вертолеты Ми-35 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Россиянинг ҳужумкор вертолётлари нима учун керак

Қўшма штатларнинг Марказий Осиё давлатларига қизиқиши тушунарли ҳолат. АҚШнинг икки асосий геосиёсий рақиблари — Россия ва Хитой минтақага жуда яқин. Доналд Трамп яқинда бу икки давлат иқтисодиётларини заифлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Ахир Америка етакчиси жорий йил феврал ойида ҳарбий қўшинларни Ироқдан Афғонистонга ўтказиш тўғрисидаги қарорни бекорига қабул қилгани йўқ.

Кучли Осиё давлатлари учун минтақа капитални кенг кўламда экспорт қилиш учун жозибадор жойга айланди. Хусусан, Жанубий Корея Ўзбекистон иқтисодиётига ўн миллиардлаб доллар инвестицияларни киритди.

Бироқ, бу минтақада асосий сиёсий ва иқтисодий мақсадлар Хитойга тегишлидир.

Хитой Марказий Осиё орқали Европа бозорларига тўғридан-тўғри чиқиш бўйича "Бир камар-бир йўл" стратегик лойиҳасини амалга оширишни  истайди ва бу учун ҳеч қандай маблағни аямаяпти.

Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: АҚШ ҳалокатли вазиятни янада ёмонлаштирмоқда

2001-2013 йилларнинг ўзида Хитой 5 та минтақадаги республикалар (Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон) билан ташқи савдо айланмасини 1,8 миллиарддан 50 миллиард долларга оширди.

Бу давлатларнинг иқтисодиёти Хитой бозорига йўналтирилган. Хусусан, Туркманистон давлатда қазиб олинадиган газнинг 60 фоизини Хитойга жўнатади. Қозоғистонда Хитой инвесторлари нефт қазиб олиш соҳасининг тўртдан бир қисмидан кўпроғини назорат қилмоқда. Қирғизистонда давлат қарзининг 40 фоизи Хитой ҳукумати Экспорт-импорт банкига тўғри келади, шунингдек кўплаб лойиҳалар хитойлик ишбилармонларининг пулига амалга оширилмоқда.

Россия ҳам Марказий Осиёда ўз таъсирини сақлаб қолмоқчи. Бу ерда умумий маданий алоқалар ва ҳарбий-дипломатик шериклик муҳим ўрин тутади. Москва ишининг сифатли намунаси икки глобал лойиҳа — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотлари (ОДКБ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕАЭС).

Торжественное мероприятие город Чирчик - Sputnik Ўзбекистон
Энг кучли армиялар рейтингида Ўзбекистон 9 поғона юқорига кўтарилди

Охиргиси Хитой инвестицияларига муқобил сифатида хизмат қилса (Россиянинг йирик бозорига имтиёзли шартларда кириб бориш — бу кўплаб давлатлар учун иқтисодий жиҳатдан жозибадор истиқболга эга), ОДКБ эса — Америка ҳарбий кучларига тенг мувозанатдир.

Шунга қарамай, минтақанинг барча давлатлари бу уюшмаларга аъзо эмас.

1992 йилда бундай уюшмани ташкил қилиш бўйича ташаббус билан чиққан давлатлардан бири бўлган Тошкент, 2012 йилнинг ёзида ОДКБдан чиқиб кетади. Шунингдек, унинг таркибида Турманистон йўқ. Евроосиё иқтисодий иттифоқига Марказий Осиё бешталигидан фақат Қозоғистон ва Қирғизистон кирган. Бошқалар ҳозирча ушбу форматнинг афзалликлари ҳақида ўйламоқда.

Марказий Осиёда кўплаб манфаатлар мавжуд

Марказий Осиёда ҳар бир давлат турли векторли сиёсатни давом эттиришга ҳаракат қилиб, фақат битта қудратли мамлакат билан ҳамкорликда ишлашни кўзлашмоқда. Шунинг учун айрим давлатлар ўзига хос мувозанатни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, 2018 йил 9 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иккита ҳужжатни имзолади. Биринчиси — мамлакат қуролли кучларини модернизация қилиш. Унда АҚШ билан ҳамкорлик қилишнинг муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Учения ПВО - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича МДҲ давлатлари билан битим тузиш ниятида

"Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши Америка Қўшма Штатлари билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришдир… Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, ҳарбий таълим ва кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни давом эттириш режалаштирилмоқда", — дейилган қарорда.

Иккинчи ҳужжат, Ташқи ишлар вазирлигининг ислоҳотига бағишланган, унда эса Россия билан стратегик ҳарбий-техникавий ҳамкорлик муҳимлигига урғу берилган.

Марказий Осиёдаги вазият ривожланиши мумкин бўлган сценарийлар жуда кўп: бирлашган марказ ва ҳамкорликдан қизғин геосиёсий қарама-қаршиликлар майдонигача.

Минтақанинг келажаги кўп жиҳатдан маҳаллий сиёсатчиларнинг эҳтиёткорлигига ва уларнинг мувозанатли қарорларига боғлиқ, бироқ энг муҳими — шахмат тахтасидаги энг кучли фигуралар ўзаро тил топишига бориб тақалади.

Янгиликлар лентаси
0