ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Ўзбекистон қруолли кучлари 2018 йилда дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 9 поғона юқорига кўтарилиб, 39 ўринни эгаллади деб хабар қилмоқда халқаро таҳлилий портал.
Global Firepower томонидан тузилган рейтингда 136 мамлакат қуролли кучлари иштирок этган. Ушбу мамлакатларнинг қуролли кучлари 50дан ортиқ кўрсатгичларига қараб баҳо берилган. Хусусан, қуруқлик ҳарбий кучлари қуввати, ҳарбий ҳаво кучлари қуввати, денгиз кучлари қуввати ҳарбий техника ва ҳарбий хизматга лаёқатли аҳоли сони, ҳарбий секторнинг молиялаштирилиши, мамлакатда ёнилғи манбаалари борлиги, транспорт инфраструктурасининг ривожланганлиги ва бошқа кўрсатгичлар.
Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон қуролли кучлари ихтиёрида 420та танк, 179 та самолёт, 715 та жанговар машина, 143та ўзи-юрар тўп, 880та тўп ва 109та ёппасига ўт очиш қуроллари мавжуд.
МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон қуролли кучлари Россия ва Украинадан кейин иккинчи ўринни эгалламоқда. Беларус — 41, Қозоғистон – 50, Озарбайжон —53 ўринларни эгаллашган.
Рейтингнинг энг юқори қисмида АҚШ(1), Россия(2), Хитой(3), Ҳиндистон(4), Франция(5), Британия(6), Жанубий Корея(7), Япония(8), Туркия(9), Германия(10) ва бошқа мамлакатлар жойлашган.