ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси жангарилари Сурия ва Ироқдан Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиёга ўтишмоқда, дея баёнот қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Шойгунинг сўзларига кўра, вазиятни мураккаблаштираётган нарса шуки, террорчилар замонавий қирғин қуролларидан фойдаланишмоқда, улар орасида зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари ҳам бор.
"Хусусан, Сурияда жангарилар томонидан қўлланилаётган учувчисиз аппаратлар 100 километрдан ортиқ масофадан туриб ҳаракат қилиш хусусиятига эга. Ривожланган мамлакатлар техник ёрдамисиз уларни яратиб бўлмайди. Аҳоли сони кўп ҳудудларда бундай қирғин воситаларидан фойдаланиш фожеали оқибатларга олиб келиши мумкин", — деб таъкидлади Шойгу.
Илгарироқ, Шойгу Россия ОДКБга аъзо давлатларга жангарилар киришининг олдини олишга қаратилган чораларни кўраётгани ҳақида баёнот қилган эди.