"Катюшадан" "Смуглянкагача": Тошкент метросида уруш йиллари қўшиқлари жаранг сочди

Бугун Ўзбекистон пойтахтида ер ости йўлида уруш йилларининг энг машҳур қўшиқлар ижро этилди
Sputnik

Яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент метросида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган мусиқий-ватанпарварлик акцияси ўтказилмоқда. Аскарлар либосини кийиб олган ҳарбий санъаткорлар Иккинчи Жаҳон урушида машҳур бўлган қўшиқларни ижро этишмоқда.

Тошкентда “Георгий лентаси” тадбири бошланди

Ушбу акцияга маҳаллий вақт билан 16:30 да "Дўстлик" метроси яқинида старт берилди. Уч ярим соат вақт мобайнида уруш йиллари формасини кийиб олган ҳарбийлар метронинг барча линияларини айланиб чиқадилар ва ўша даврнинг энг машҳур қўшиқларини ижро этадилар.

Платформалардан "Катюша" ва "Смуглянкаи" ҳамда, табиийки "День победы" тароналари жаранг топмоқда.

Йўловчилар шунчаки ўтиб кетишгани йўқ, тўхтаб телефонларига суратга олишмоқда, айримлари жўр бўлиб куйлади, ҳатто рақс тушганлар ҳам бўлди.