Шакл ва мазмун: ўзбек армияси нега либосини янгиламоқда

Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко ҳарбий кийимлар ҳақида ўз фикрларини билдирди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳарбий хизматчилари учун мўлжалланган ҳарбий кийим намуналарини ҳавола этди.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳарбий либослар миллийликни акс эттирадиган, тарихда қоладиган бўлиши кераклигини, бу масалани ҳар томонлама ўйлаш, лойиҳаларни халқ муҳокамасига қўйиш зарурлигини таъкидлаганди. Масаланинг долзарблиги бўрттирилмаган, зеро гап камуфляжга айлантирилган оддий кийим ҳақида эмас, армиянинг жанговар тайёргарлиги ҳақида бормоқда.

Ҳарбий либослар миллийлигимизни акс эттирадиган бўлиши керак - президент

Ҳарбий либос жисмоний ва ҳарорат таъсирларига чидамли бўлиши, полигонларда "оқадиган" терни ўзига яхши шимиб олиши ва буғлаши, совуқ ҳавода иситиши ва ёз жазирамасидан сақлаши, турли ашёларни олиб юриш учун қулай бўлиши даркор. Мато иссиқда машъаладек ёнмаслиги (жангларда БМП ва танклар ёнади) ёки ёмғирда ивиб кетмаслиги керак. Пойабзал ҳам ҳарбий хизматчини ҳам совуқдан, ҳам саҳродаги 80 даражали қайноқ қум оловидан сақлаши лозим. Шу билан бирга, либос қулай ва бежирим бўлиши керак.

Ўттиз йиллик ҳарбий хизмат давомида мен турли сифатдаги, турли ўзгаришларга учраган кийимларни турли иқлим шароитларида кийиб кўрганман. Балки мендай амалиётчининг қарашлари фойдадан холи бўлмас.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги сайтида қатор ҳарбий кийимлар намуналари берилган. Биз айрим намуналарни биринчи навбатда мўлжалланган ҳолатга мувофиқлиги ва республиканинг кескин иқлимига (қишда —12 даражадан ёзда +37 даражагача ҳарорат) мос келиши нуқтаи назаридан кўриб чиқамиз.

Айёр синтетика

Капюшонли қишки дала курткаси офицер ва сержантлар таркибидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларга хизматни ўташ, дала машқлари ва жанговар ҳаракатлар вақтида кийиш учун мўлжалланган.

Ўзбекистон армияси - Марказий Осиёда энг қудратли армиялардан бири

Куртканинг ташқи қисми юқори даражадаги мустаҳкамликка эга "Рип-стоп" ип толаси (60%) ва полиэстер (40 %) матодан тайёрланган. Бу матодаги кичик тешиклар, йиртиқ ёки кесилишлар унинг йиртилишда давом этишига ва йиртилган жой каттайиб кетишига йўл қўймайди ("rip" — йиртилиш ва "stop" — тўхтатиш). Куртка ёмғир ва шамолдан ҳимоя қилади, учқундан аланга олмайди. Бундан ташқари, холлофайбер деб номланувчи иситувчи мато қопланган. Иситувчи матонинг қалинлиги тоғлардаги қишки ҳароратга жавоб берадиган бўлса, барибир 100 % кимёвий толадан ташкил топган астар иккиланиш уйғотади.

Варианты новой формы для военнослужащих Узбекистана

Менинг фикримча, ҳаддан ортиқ синтетика – ҳарбий хизматчининг душмани, чунки у электрлашади ва қоронғида нурланиб, душманга нишон бўлиш эҳтимолини оширади.

Россия армияси шундай курткалар билан таъминланганида (2010 йил) улар —15 даражадан паст ҳароратда исита олмаган (шамоллаш касалликлари ортиб кетган), тик ёқаси эса бўйинни шилиб ташлаган. Умуман олганда, америкаликлар либосини асос қилиб олиш хато қарор бўлиб чиққан.

Ўзбекистонда Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси тузилди

Россия ҳарбийларининг янги авлод либоси минглаб ҳарбийларнинг фикрлари асосида ишлаб чиқилган. Бу кийим матоси 65% пахта ва 35% полимер материаллардан ташкил топган. Ҳар бир аскар об-ҳаво шароити ва олдига қўйилган вазифадан келиб чиқиб ўзига керакли унсурларни танлаши учун ҳарбий либос турли вариантларда тайёрланган.

Ёзги ва кундалик (офис учун) кийимлар ҳам "Рип-стоп" ва 100% кимёвий тола формуласини такрорлайди.

Ҳаттоки "Поло" кўйлаги ҳам иссиқ ҳавода одамни "тишлайдиган" ва баданга ёпишиб қоладиган 35% синтетикадан ташкил топган. Полигонларда эса кир ювиш масаласи муаммо ҳисобланади.

Варианты новой формы для военнослужащих Узбекистана

Собиқ совет армиясининг пахтадан тикилган кийимлари бир ҳафтада қанча тер ва тузни ўзига шимиб олса ҳам яроқлилигини йўқотмаганлигини бугунги кунда камдан-кам одам эсласа керак (фақатгина ёқа ичидаги оқ мато алмаштириларди).

Кийим – қўшинлар жанговар тайёргарлигининг ажралмас қисми. Шу боис мато таркиби борасида тежамкорлик қилмаслик керак. Синтетика қанча кам бўлса, қулайлик ва чидамлилик шунча кўп, жанговар тайёргарлик шунча юқори бўлади.

Пойабзал ҳам қурол

Армия этиклари ва пайтавалар аллақачон ўтмишда қолиб кетган. Аммо қўнжли ботинкалар муҳокама учун мавзу бўлиб қолиши уларнинг урфда эканлигидан дарак беради. Улар енгил ва қулай ёки оғир, чарчатувчи бўлиши мумкин. Кўп нарса хом ашё ва ишлаб чиқарувчи фирмага боғлиқ. Одатда, бундай ботинкалар ёзда иссиқ, қишда совуқ бўлади. Аскарнинг оёғи эса жанг майдонидаги ҳаракатнинг асоси ҳисобланади.

Яна бир муҳим унсур – жанговар ҳолат ва полигонларда кир ювадиган машина ҳамда иссиқ сув бўлмайди, шу боис бундай пойабзаллар пайпоқ захирасини талаб қилади. Яқин вақтларгача Россия армиясида аскар учун йилига 12 жуфт пайпоқ бериларди, бу оз. Ўттиз километр йўл босган аскарнинг пайпоғи ва оёғи қандай ҳолатда бўлишини тасаввур қилиш осон.

Армейские берцы для узбекской армии

Таъкидлаш жоиз, ўзбек армияси фақатгина парадларда қатнашиш учун ташкил этилмаган. Худо кўрсатмасин, жиддийроқ жанговар ҳолат юз бергудек бўлса, армияга оқ ёқалар, этик ва пайтавалар бирпасда қайтиши мумкин (улар анча қулай ва синтетикадан кўра гигиеникроқ). Айтишади-ку, ГЛОНАСС — яхши, аммо этик ичидаги топографик харита билан ҳеч қачон йўлдан адашмайсан.

Ишончим комил, ҳарбий пойабзаллар ишлаб чиқариш билан модельерлар эмас, жиддий илмий-тадқиқот институтлари шуғулланиши шарт. Замонавий ҳарбий кийим яратиш учун умумхалқ муҳокамаси эмас (миллий хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда), балки бу кийимларнинг жанговар ҳолатини экстремал шароитлар – ёзда чўлда ва қишда тоғда бутун армия миқёсида синаб кўриш керак бўлади. Янги либослар ана шундай (узоқ) синовлардан кейингина улар узоқ йиллар давомида юқори самарадорлик билан хизмат қилади.