БМТ эксперти: Ўзбекистонда икки миллионга яқин киши тўйиб овқат емайди

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Марказий осиёдаги вазият бўйича баёнот эълон қилди. Минтақа учун энг асосий таҳдидлар сифатида нотўғри овқатланиш, ер қатламининг емирилиши, сув ресурслари емирилиши ва қишлоқ хўжалиги соҳасида қўлланилаётган эскича услублар санаб ўтилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik, Антон Курилкин. Икки миллионга яқин ўзбекистонликлар тўйиб овқатланмайди емайди, А витамини танқислиги эса болаларнинг 53%ида, катта ёшдагиларнинг 38%ида кузатилади, дейилади БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти баёнотида. Марказий Осиёдаги озиқ-овқат танқислиги муаммоси борасида Sputnik Ўзбекистон мухбири мақоласини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Очлик ортда

Марказий Осиёда бир неча миллионлаб киши тўйиб овқатланмайди ёки нотўғри овқатланишади. Вазият айниқса Тожикистонда ёмон — аҳолининг тахминан учдан бир қисми (2,6 миллион киши) тўйиб овқатланмайди. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистонда эса бу кўрсаткич — 1,9 миллион, 400 минг ва 300 мингни ташкил этади.

Фуқароларнинг тўйиб овқатланмаслиги ушбу давлатлар гарданига учун оғир юк бўлиб тушмоқда — одамлар кўп касал бўлишади, ёмон ва кам ишлашади, демак-ки камроқ пул топадилар.

Мисол учун, Тожикистонда ёши беш ёшгача бўлган тахминан 300 мингга яқин болаларда бўй ўсиши тўхташи ҳолати кузатилар экан — келажакда бу болаларда вазиятни ўнглаш имкони бўлмайди.

Яна бир бошқа масала — семизлик масаласи. Ўзбекистонда ушбу касалликдан аҳолининг 14,4%и азият чекади. БМТ экспертлари фикрига кўра, кўпроқ пул топа бошлаган ва оқибатда егуликка кўп пул сарфлаб, жисмоний фаолликни камайтирадиган одамлар бу касаликка чалинишга мойил экан.

Бошқа томондан, ахолинингсифатли ва саломатлик учун фойдали маҳсулотлар харидида тежайдиган камбағал қатлами ҳам ортиқча вазндан азият чекар экан. 

Марказий Осиё аҳолиси, шунингдек, таомларда витамин ва минерал моддалар етишмовчилигини бошдан кечиришади — ҳаттоки шароити нисбатан яхши Қозоғистондаги аксарият болаларда худди катталарда сингари А витамини танқислиги кузатилади. Ўзбекистонда ушбу витамин танқислиги катта ёшдаги аҳолининг 38,4%ида қайд этилган. Авитаминоз (а витаминининг етишмовчилиги) кўз оболочкасининг аста-секин бузилишига ва кўриш қобилиятида жиддий ёмонлашувларга олиб келади.

Аммо БМТ экспертлари хулосаларига кўра, озиқ-овқат соҳасида ривожланиш сўнгги ўн йилларда яхши томонга ўзгарган. Хусусан, 2005-2007 йилларда ўзбекистонликларнинг 12,4 фоизи тўйиб овқатланмаган бўлса, айни вақтда ушбу кўрсаткич фақатгина 6,3 %ни ташкил этади.

Келажакдаги хавфли омиллар

Очликка ва тўйиб овқат емасликка умуман олганда келажакда минтақада вазият ижтимоий ва табиат иқлими ўзгариши туфайли сезиларли ёмонлашиши мумкин.

Дунёда 800 миллиондан ортиқ одам тўйиб овқатланмасликдан азоб чекмоқда

Марказий осиё мамлакатлари ахолиси сони ўсиши юз йилликнинг ўртасигача давом этади, одамларнинг оммавий шаҳарларга кўчиб ўтишлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ишлаб чиқаришни кўпайтиришни талаб этади. Бу ерда экин майдонлари ва яйловлар сонини кенгайтириш билан муаммони ечишнинг имкони бўлмайди — бутун бошли қишлоқ хўжалиги тузилмаларини қайтадан қуриш талаб этилади.

Бугунги кундаёқ Туркманистонда сув захираларининг 94% дан фойдаланилмоқда, гидроресурслар танқислигидан ҳаммадан кўра кўпроқ азият чекадиган Ўзбекистонда эса сувдан фойдаланиш ҳажмлари 90%га яқинлашиб қолган.

Икки йилдан сўнг минтақадаги барча мамлакатлар юқори ёки ўта юқори даражадаги "сув стресси"ни бошдан кечирадилар — бунда эҳтиёжни қондириш учун талаб этиладиган даражадаги сифатдаги сув  танқислигига дучор бўладилар. Аср ўрталарига келиб нималар рўй беришини прогноз қилиш қийин, бироқ экологларнинг ҳисоб-китобига кўра, глобал исиш Марказий Осиёдаги дарёлар сатҳи 40%га тушишига олиб келади.

Очликдан — семизликка: ФАО Марказий Осиёда озиқ-овқатлар билан боғлиқ муаммоларни қайд этиб ўтди

Минтақада ерлар деградацияни бошдан кечириб, экин экишга ва жониворларни боқишга яроқсиз ҳолатга келмоқда. Айни вақтда Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг 20%дан ортиқ аҳолиси айнан шундай ҳудудларда истиқомат қилишади.

Тўққиз йил, 2000 йилдан 2009 йилгача бўлган оралиқда минтақа мамлакатлари тупроқнинг бузилиши туфайли 5,85 миллиард доллар йўқотишган. Ҳаммадан кўра Қозоғистон кўпроқ жабр кўрган — мамлакат иқтисодида 3,06 миллиард камомад аниқланган.

Ўзбекистонда мева ва сабзавотлар экспортини назорат қилувчи лабораториялар очилади

Ўзбекистон 830 минг доллар зиён кўрган бўлса, Тожикистон минтақада ҳаммадан кўра камроқ йўқотишни бошдан кечирган — ярим миллиард доллар.

Шунингдек, иқтисодий ва экологик зарар етказувчи табиий офатлар ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Сўнгги 27 йил ичида Марказий осиёда 123 та табиий талафотлар юз берган, оқибатда 10,4 миллион инсон жабрланган. Иқтисодий зарарлар 2,4 миллиард долларни ташкил этган.

Сув ресурслари дефицити, тупроқ бузилиши ва тез-тез такрорланадиган табиий офатлар билан биргаликда аҳоли сонининг ортиб бориши, экспертлар фикрига кўра, минтақада қишлоқ хўжалиги соҳасида айрим муаммоларни юзага келтирмоқда. Йўқотишлар ҳажмини қисқартириш ва озиқ-овқат билан боғлиқ вазиятни яхшилаш ва келажак авлод учун муносиб ҳаёт даражасини таъминлаб бериш учун учун агросаноат секторини қайта қуришни бошлаш лозим.