Ўзбекистонда мева ва сабзавотлар экспортини назорат қилувчи лабораториялар очилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровОвощи на Международной выставке "Узбекистан на Шелковом пути"
Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йил якунига қадар барча вилоятларда замонавий ускуналар билан жиҳозланган карантин лабораторияларни барпо этиш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. 2019 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон барча вилоятларида мева ва сабзавотларни экспорт қилишни назорат қилувчи лабораториялар иш фаолияти йўлга қўйилади. Бу борада президент қарори миллий қонунчилик базасида берилди. 

Ушбу ҳужжатга асосан 2018-2020 йиллар учун ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолияти такомиллаштириш чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Прилавок с фруктами и овощами - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга экзотик меваларни етказиб беришни режалаштирмоқда

Ҳужжатда қайд этилишича, ўсимликлар карантини соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро нормалар ва қоидаларга мувофиқлаштириш юзасидан фаол ишлар олиб борилмаяпти, бунинг натижасида хорижий ҳамкорлар томонидан маҳаллий маҳсулотларнинг ўрнатилган стандартларга мувофиқ эмаслиги ўз давлатларининг бозорларига олиб кирилишини рад этиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

2020 йил якунига қадар барча вилоятларда замонавий ускуналар билан жиҳозланган карантин лабораторияларни барпо этиш кўзда тутилган.

Ушбу дастур Ўзбекистон ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро шартномаларга, шу жумладан, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро Конвенцияга (Рим, 1951 йил) қўшилиш ҳамда Европа иттифоқи, МДҲ, Жанубий-Шарқий Осиё давлатларининг карантин хизматлар билан ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича битимларни тузиш назарда тутилган.

2017 йил январ ойида Ўзбекистон ва Россия мева ва сабзавотларни Россияга олиб киришда фитосанитария талабларга риоя этилишини таъминлаш бўйича баённома имзоланган. Шунингдек, томонлар фитосанитария назорати соҳасида "яшил йўлак"ни ташкил қилиш бўйича ишларни якунлашмоқда. Икки давлат назорат хизматлари ягона "Аргус Фито" электрон тизимда ишлашмоқда. Шу билан бирга, Россия қишлоқ хўжалиги назорат томонидан сифатсиз мева ва сабзавотлар аниқланган ҳолатлар бўйича мунтазам равишда ахборот бермоқда.

Янгиликлар лентаси
0