Ўзбекистонда илк бор “Ёш ватандошлар” фестивали бўлиб ўтади

“Ёш ватандошлар” фестивалининг мақсади - дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик ёш авлод вакилларини бир жойга жамлаб, уларга республикада бўлаётган янгиликларни кўрсатиш, улар билан фикр алмашишдир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 апр – Sputnik. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан 10-17 апрель кунлари Ўзбекистонда “Ёш ватандошлар” фестивали бўлиб ўтади.

Ушбу фестивалнинг мақсади — дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қилувчи ўзбекистонлик ёш авлод вакилларини бир жойга жамлаб, уларга республикада бўлаётган янгиликларни кўрсатиш, улар билан фикр алмашишдир.

Президент Давлат маслаҳатчиси Қуронбоев жонли мулоқот ўтказади

Фестивалга АҚШ, Россия, Япония, Туркия, Покистон, Қирғизистон ва Тожикистонда яшаётган ватандошлар келиши кутилмоқда.

Фестивалнинг тантанали очилиш маросими 12 апрель куни Тошкентда Ёшлар санъат саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

“Ёш ватандошлар” фестивали дастури қизиқарли ва бой бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистонга келган меҳмонлар Бухоро ва Самарқандга ташриф буюришлари, турли миллий ва маданий тадбирлар, жумладан сумалак пиширишда иштирок этишлари кутилмоқда.

Фестивал доирасида асосий эътибор Ўзбекистон ривожланишининг уҳим соҳаларига эътибор қаратилиши режалаштирилган. Хусусан, “Туризм соҳасида маркетинг: сайёҳни қандай жалб қилиш мумкин”, “ Ўзбекистонда сармоявий муҳит – ҳамкорликнинг мустаҳкам устуни”, “Ўзбекистонда ишбилармонлик: муваффақиятли стратегия асослари”, “Ўзбекистонда ёш тадбиркорлар келажаги”, “Ўзбекистон келажаги архитектураси”, “IТ лойиҳаларниб бошқариш: энг самарали механизмлар”, “Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ривожланишининг истиқболлари ва йўллари” ва яна бир қанча мавзулар.

Ёшлар иттифоқи делегацияси ўзбек ёшлари билан учрашиш учун Россияга сафар қилади

Сўзга чиқувчилар орасида илмий ва ишбилармонлик соҳаларининг етакчи намоёндалари, давлат, жамият ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари бор.

Ушбу фестивал дастуридан, дунёнинг турли мамлакатлари ўқиётган ва таҳсил олаётган ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил қилинган, “Ўзбекистон ёшларининг умумжаҳон ассоциацисяси” тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Илк бош ташкил этилаётган ушбу тадбир – Ўзбекистон ва яқин ва узоқ хорижий мамлакатлари ёшлари орасида конструктив суҳбат майдонига айланиши муқаррар.

Подробно.уз хабарига асосан.