Ёшлар иттифоқи делегацияси ўзбек ёшлари билан учрашиш учун Россияга сафар қилади

© Пресс-служба ММЦМногофункциональный миграционный центр
Многофункциональный миграционный центр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Делегация ўзбекистонлик ёш меҳнат мигрантларининг фаолияти, яшаш шароитлари билан танишади ҳамда яшаш учун ноқулай шароитларда меҳнат қилаётган йигит-қизларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича тегишли кўмак берилади

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. 30 октябрдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг Россия Федерациясига сафари бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ижтимоий тармоқдаги гуруҳида хабар берилмоқда.

Активисты молодежного движения Камолот - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ёшларини энг ташвишлантирадиган муаммолар маълум бўлди

Хабарга кўра, Марказий Кенгаш раиси бошчилигидаги 21 кишилик делегация таркибидан қатор юқори давлат органлари вакиллари ўрин олган.

Делегация сафари давомида Россия Федерациясида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, Ёшлар иттифоқининг Россия Федерацияси ҳудудидаги бошланғич ташкилотини тузиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, делегация ўзбекистонлик ёш меҳнат мигрантларининг фаолияти, яшаш шароитлари билан яқиндан танишади ҳамда яшаш учун ноқулай шароитларда меҳнат қилаётган йигит-қизларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича тегишли кўмак берилади.

Шунингдек, ушбу сафар давомида ёшларга тегишли яна қатор муҳим масалалар кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0