ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Бугун, 6-феврал куни Президент Давлат маслаҳатчиси, Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ёшларни ва ОАВ вакилларини қизиқтирган барча саволларга жавоб беради.
Бу ҳақда Қуронбоевнинг расмий саҳифасида хабар қилинган.
"Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ёшлар, уларнинг вакиллари, ОАВ ходимларини қизиқтирган барча саволларга жавоб бериш учун онлайн мулоқот ўтказади. Учрашув жорий йилнинг 6-феврал, 19:00да Ўзбекисон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши "Ёшлар пресс-клуби"да бўлиб ўтади", — дейилади хабарда.
Онлайн мулоқот Ёшлар етакчисининг ушбу саҳифасида тўғридан-тўғри тақдим этилиши режалаштириган.
Саволлар, мурожаатлар ва таклифлар ушбу саҳифа орқали онлайн тарзда ҳам қабул қилиниши қўшимча қилинган.