ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Тошкентда 26-31 март кунлари Россия олий ўқув юртларида ўқиш учун абитуриентлар танлов синовларидан ўтади.
Танлов Россия фан ва маданият марказида ҳамда Ломоносов номидаги МДУ филиалида бўлиб ўтади.
"Бакалавриат ва мутахассислик дастурлари бўйича ўқишга кирмоқчи бўлган ва аризаси қабул қилинган ("Заявление принято") мақомига эга бўлган даъвогарларга синовлар бошланишидан Russia.Study портали орқали синовларда иштирок этиш учун таклифнома жўнатилади", — дейилади РФММ хабарида.
Аввалроқ бу йил ўзбекистонлик талабалар учун Россия олий ўқув юртларида 203 бюджет ўрни ажратилгани хабар қилинганди.
Бундан ташқари, республикада яқин вақт ичида Россиянинг бешта етакчи олийгоҳи филиаллари очилади.