ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik.Буюк Британиянинг Бирмингем университети ҳамда Лондон Қирол колледжи олимлари ўтказган тажрибага кўра, велосипедда сайр қилиш – қариш жараёнини секинлаштирар экан, РИА Новости хабарига асосан.
Олимлар 55 ёшдан 79 ёшгача бўлган 125 нафар ҳаваскор велосипедчилар орасида изланиш ўтказишди. Велосипедчиларнинг 84 нафари эркаклар ва 41 нафар аёллар эди. Ушбу тажриба учун тамаки чемайдиган ва алкоголли ичимликларни кам истеъмол қиладиган ҳамда қон босими меъёрида бўлган велосипедчиларни танлаб олишган.
Тажриба шартига кўра, эркак велосипедчилар 100 км масофани 6,5 соат ичида аёллар эса 60 км масофани 5,5 соат ичида босиб ўтишлари керак бўлган.
Шундан сўнг уларнинг уларнинг натижаларини, спорт билан шуғулланмайдиган 57-80 ёшда бўлган 75 киши ҳамда 20-36 ёшли 55 нафар ёшлар натижалари билан солиштирилган.
Тажриба натижасида аниқланишига кўра, жисмоний фаол кишилар ёш ўтиши билан мушаклар вазни ва жисмоний кучларини йўқотмаган, уларнинг қонида эса холестерин ва ёғ кам, эркаклар учун энг муҳим гормон бўлган – тестостерон эса кўп миқдорда сақланиб қолган.
Лондон Қирол колледжи профессори Стивена Харриж айтишига кўра “ушбу кишиларнинг танаси оптимал қариган – яъни, одатда кам жисмоний ҳаракатланиш оқибатида келиб чиқадиган муаммоларсиз.”