Эркаклар диққатига: велоспорт жуда фойдали экан

Oбуна бўлиш
Британиялик олимлар аниқлашига кўра, велоспорт билан шуғулланган эркаклар 60 ёшдан ошганда ҳам уларнинг қонида холестерин ва ёғ кам миқдорда, тестостерон эса – кўп миқдорда сақланиб қолар экан.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Буюк Британиянинг Бирмингем университети ҳамда Лондон Қирол колледжи олимлари ўтказган тажрибага кўра, велосипедда сайр қилиш – қариш жараёнини секинлаштирар экан, РИА Новости хабарига асосан.

Олимлар 55 ёшдан 79 ёшгача бўлган 125 нафар ҳаваскор велосипедчилар орасида изланиш ўтказишди. Велосипедчиларнинг 84 нафари эркаклар ва 41 нафар аёллар эди. Ушбу тажриба учун тамаки чемайдиган ва алкоголли ичимликларни кам истеъмол қиладиган ҳамда қон босими меъёрида бўлган велосипедчиларни танлаб олишган.

Тошкентдаги велопойга - Sputnik Ўзбекистон
Бугун вело марафон туфайли Тошкентнинг бир неча кўчалари ёпилади

Тажриба шартига кўра, эркак велосипедчилар 100 км масофани 6,5 соат ичида аёллар эса 60 км масофани 5,5 соат ичида босиб ўтишлари керак бўлган.

Шундан сўнг уларнинг уларнинг натижаларини, спорт билан шуғулланмайдиган 57-80 ёшда бўлган 75 киши ҳамда 20-36 ёшли 55 нафар ёшлар натижалари билан солиштирилган.

Тажриба натижасида аниқланишига кўра, жисмоний фаол кишилар ёш ўтиши билан мушаклар вазни ва жисмоний кучларини йўқотмаган, уларнинг қонида эса холестерин ва ёғ кам, эркаклар учун энг муҳим гормон бўлган – тестостерон эса кўп миқдорда сақланиб қолган.

Лондон Қирол колледжи профессори Стивена Харриж айтишига кўра “ушбу кишиларнинг танаси оптимал қариган – яъни, одатда кам жисмоний ҳаракатланиш оқибатида келиб чиқадиган муаммоларсиз.”

© Sputnik / StringerТошкентда ҳаваскорлар велопойгаси
Велопробег в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ҳаваскорлар велопойгаси

 

Янгиликлар лентаси
0