Бугун вело марафон туфайли Тошкентнинг бир неча кўчалари ёпилади

© Sputnik / StringerТошкентдаги велопойга
Тошкентдаги велопойга - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахтда ўтказилаётган “Камолот-Тур” веломарафони туфайли якшанба куни соат 09:00 дан 11:00 гача шаҳарнинг бир неча кўчаларида автомобил транспорти ҳаракати чекланади.

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. 2 октябр якшанба куни Тошкентда "Камолот-Тур" веломарафонинг финали бўлиб ўтади. Ушбу тадбир ўтказилиши муносабати билан, соат 09:00 дан 11:00 гача шаҳар марказида ҳаракат чекланган бўлади, деб хабар қилмоқда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати.

Хусусан, Абдулла Қодирий, Абай, Навоий, Шароф Рашидов, ва Ойбек ва бошқа кўчаларда вақтинча автомобил транспорти ҳаракати чекланади.

Шаҳар маъмурияти ушбй ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраб, ҳайдовчилардан марафон ўтказиш вақтида бошқа йўналишлардан фойдаланишни сўрашмоқда.

© Хокимият ТашкентаВелопойга ўтадиган кўчалар
Схема перекрытия улиц Ташкента во время веломарафона - Sputnik Ўзбекистон
Велопойга ўтадиган кўчалар


Ўтган дам олиш кунлари Тошкентда “Камолот-Тур” велопойгаси ўтказилган эди. Унда 150га яқин велосипедчилар қатнашган эди.

Янгиликлар лентаси
0