Ўзбекистонда чиқиндиларни саралаб жамлаш тизими ишга тушади

Икки ой ичида махсус ташкил қилинган ишчи гуруҳ ахлатни саралаб жамлаш дастурини ишлаб чиқади, ноябрь ойигача эса чиқиндиларни бошқариш миллий стратегияси ишлаб чиқилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб жамлаш тизимига ўтишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Бу президентнинг “Санитар тозалаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб жамлаш тизими турли рангдаги чиқинди контейнерларини ўрнатишни талаб қилади. Одатда оқ рангли контейнер – қоғоз чиқиндилари, ҳаворанг контейнер – пластмасса бўлакларини ва сариқ рангдаги контейнер эса —  озиқ-овқат қолдиқлари учун ишлатилади.

Ўзбекистонда чиқиндиларни тўплаш тизимида 10 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди

Чиқиндиларни саралаб  жамлаш тизими Тошкентда 2012  йилдан буён ишга тушириш режалаштирилган, лекин ҳалигача ишга туширилмаган эди.

Янги қабул қилинган ҳужжатда, икки ой ичида Ўзбекистонда 2018-2021 йилларда маиший чиқиндиларни саралаб  жамлаш тизимини ишга тушириш бўйича йўл харитаси тайёрланиши кераклиги, 2018 йилнинг 1 ноябридан эса қаттиқ чиқиндиларни бошқариш борасида Миллий стратегия лойиҳаси тайёрланиши кераклиги ҳақида айтилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Давлат Экология қўймитасида қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида саралашдан бутунлай воз кечиш ҳақида сўз юритилган эди. Ўшанда чиқиндиларни қайта ишлаш заводларида лазер нури ёрдамида автоматик равишда саралаш таклиф  қилинган эди.

Ўзбекистоннинг 14 ҳудудида чиқиндиларни қайта ишлаш кластери пайдо бўлади

Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш инфратузилмаси секин-аста яратилмоқда. Охирги бир ярим йил ичида  Ўзбекистоннинг 9 шаҳрида 1,2 миллион тоннадан ортиқ чиқиндиларни жамлаш, саралаш, ташиб чиқиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш бўйича кластерлар яратилди.

Ундан ташқари республикада 13та “Тоза ҳудуд” ҳудудий унитар корхоналари ва уларнинг 174та филиали ташкил қилиниб, улар керакли махсус техника билан жиҳозланган. Ушбу чорлалар аҳолига санитар тозалаш хизматлари кўрсатиш ҳажмини 10 бараварга оширди.

Республиканиннг барча аҳоли пунктларида 322та янги турдаги чиқиндиларни қайта ишлаш заводлари қуриб битказилди, ахлат жамлаш пунктлари 2652та замонавий контейнерлар билан таъминланди, 97та қаттиқ маиший чиқинди полигонлари жиҳозланган.