Ўзбекистоннинг 14 ҳудудида чиқиндиларни қайта ишлаш кластери пайдо бўлади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМусоровоз
Мусоровоз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда янги чиқиндиларни қайта ишлаш тизими ишга тушмоқда. У бутун республика ҳудудини қамраб олган бўлиб маиший чиқиндилар ҳажмини камайтириш, уларни жамлаш ва олиб чиқишнинг янги тизимини ташкил қилишни назарда тутган.

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг 14 шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилишнинг янги тизими яратилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Давлат Экология қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров айтишига қараганда, Ўзбекистон ривожланишининг янги тизимида экологик хавсизлик алоҳида ўрин эгаллаган.

“Гап чиқиндиларни мажмуали бошқариш тизими ҳақида кетмоқда. У маиший чиқиндилар ҳажмини камайтириш, барча ҳудудларда уларни  жамлаш ва олиб чиқиш, максимал утилизация қилиш технологияларидан фойдаланиш, уларни қайта ишлаш  ва иккиламчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, атроф муҳит ва иқлимга еткизилаётган зарарни камайтириш учун мусор полигонларини  замонавийлаштириш  чораларини қамраб олган”, — деди Қўчқоров МДҲ давлатлари экология вазирлари учрашувида.

Ундан ташқари Ўзбекистон биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш соҳасидаги фаолиятни ҳам кучайтириш ниятида. Ушбу мақсадда республикада 17та янги қўриқ зоналар ташкил қилиниб, мавжуд қўриқ зонларининг ҳудудлари кенгайтирилади. Шунда қўриқ майдонларининг умумий ҳудуди 9 млн гектардан ошиб, республика умуми ҳудудининг 17 %ни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0