Зулфия мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди

Совриндорларнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига асосан Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.

Шунингдек, "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарорга мувофиқ, совриндорларнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

Президент қарорига асосан, қуйидагилар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланадилар:

Джуллибаева Шаҳодат Куралбай қизи — Нукус давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси;

"Зулфия"чи қизларнинг ёши саккиз ёшга узайтирилди

Утемуратова Наргиза Алиевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус маданият ва санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси;

Ахмедова Дилрабо Обид қизи — Андижон давлат университетининг 1-босқич талабаси;

Обиджонова Эъзоза Акмалжон қизи — Андижон вилояти Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси;

Бахшиллоева Гулчирой Бахтиёр қизи — Бухоро санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси;

Бозорова Сафия Сафар қизи — Бухоро вилояти Жондор туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси;

Абдуллаева Висола Убайдулла қизи — Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси;

Шокирова Азиза Илҳом қизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах академик лицейи 2-босқич ўқувчиси;

Нейматова Юлдуз Қосим қизи — Қашқадарё вилояти Китоб иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси;

Чориева Малика Шухратовна — Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси;

Аъзамова Муниса Акрам қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1-босқич талабаси (Навоий вилояти);

Маннонова Маҳлиё Ҳафиз қизи — Навоий вилояти Учқудуқ тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббийи;

Ёқубжонова Шахноза Тўлқинжон қизи — Наманган санъат коллежининг 3-босқич ўқувчиси;

Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернат очилди

Сайфиддинова Муштарийбегим Фахриддин қизи — Наманган давлат университетининг 1-босқич талабаси;

Саматбоева Мафтуна Тулқинжон қизи — Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси;

Яхшилиқова Раъно Илҳомиддин қизи — Самарқанд вилояти Қўшработ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси;

Исоқова Гулчирой Ўктам қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти);

Мамирова Мадинабону Эркин қизи — Сирдарё вилояти Гулистон санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси;

Саҳиева Матлуба Тошпулат қизи — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти Кенгаши қошидаги "Саломатлик ва экология" маркази раҳбари;

Шаймарданова Мухлиса Усмановна — Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси;

Каримова Мухтасар Дилшод-қизи — Тошкент вилояти Бекобод туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси;

Умирзакова Ирода Абдигапбар қизи — Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси;

Джораева Севара Муратжановна — В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 10-синф ўқувчиси (Фарғона вилояти);

Эрматова Зулайхо Рустамжон-қизи — Фарғона политехника институтининг 2-босқич талабаси;

Ўзбек қизлари “Зулфия” мукофоти билан тақдирланди

Абдикаримова Зухра Бахромовна — Урганч давлат университетининг 4-босқич талабаси;

Юсупова Шохида Умиджон қизи — Хоразм вилояти Янгибозор педагогика ва спорт коллежининг 3-босқич ўқувчиси;

Абдуллаева Иноятхон Бунёт қизи — В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси;

Абдусатторова Бахора Фазлиддиновна — Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизлари аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланадилар.

Тақдирланувчилар рўйхати Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси томонидан тақдим этилади.