Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернат очилди

© inclusive.uzШкольные будни
Школьные будни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли мазкур мактаб-инернатда кучли билим ва салоҳиятли қўитувчилар фаолият кўрсатишмоқда

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Жиззахда янги мактаб-интернат очилди, деб хабар қилди Жиззах шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.

"Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Жиззах шаҳрида она тили ва адабиёти фанларини чуқурлаштирилиб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат илк ўқувчиларни ўз бағрига олди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 23 июндаги 418-сонли қарори асосида бунёд этилган янги билим даргоҳи Ҳамид Олимжон ва Зулфия номи билан юритилиб, унга тест синовлари асосида 120 нафар иқтидорли бола 5, 6, 7, 8-синфларга ўқишга қабул қилинди.

"Агроквант" қурилиш ташкилоти бунёдкорларидан ажойиб совға олдик, — деди мактаб-интернат директори Сардор Расулов. — 4 қаватли замонавий билим кошонаси касб байрамимиз арафасида фойдаланишга топширилди. Бу ерда шинам синфхоналардан ташқари 100 ўринли ётоқхона, 75 ўринли ошхона, фаоллар зали мавжуд. Ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида спортнинг футбол, баскетбол, волейбол турлари билан шугъулланиш имкониятига эгалар".

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли мазкур мактаб-инернатда кучли билим ва салоҳиятли қўитувчилар фаолият кўрсатишмоқда.

Улар сафида Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати Маъмура Ёқубова, Эркин Очилов, Севара Раҳматуллаева, Гулёра Маҳмудова цингари ўз касбининг фидойилари бор.

 

Янгиликлар лентаси
0