ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Ўзбекистонлик ўн тўрт қизлар Зулфия номли давлат мукофоти билан тақдирланди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Зулфия мукофоти лауреатлари энг кам иш ҳаққининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти ҳам олишди. Хабарда айтилишича, шарафли мукофот “такрорланмас қобилият, заковат, ташаббускорлик, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари” учун берилган.
Олдинроқ, Зулфия номли Давлат мукофоти лауреатлари иштирокида ижод кечаси Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия университетида бўлиб ўтганини хабар берган эдик. Бугунги кунда 226 нафар қизлар Зурфия мукофоти лауреатлари бўлган. Улардан 8таси Президент стипендияси олганлар, 81 нафари – турли халқаро мукофот олганлар, 8 киши – вилоят, туман Халқ депутатлари Кенгаши аъзоларидир.