Бош прокуратура мактаблар атрофида сигарет сотишга чек қўяди

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, таълим, спорт ва диний муассасаларга 500 метрдан яқин бўлган ҳудудларда алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотиш мумкин эмас.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik.Ўзбекистон Бош прокуратураси мактаблар, спорт ва диний муассасаларяқинида алкоголли ичимликларва тамаки сотиш билан шуғулланаётган магазинларни назорат остига олади, деб хабар қилмоқда Sputnikмухбири.

Жамоат жойларида сигарет чекиш таъқиқланди

Ўзбекистонда бугунги кунда амал қилаётган қонунларга кўра, таълим, спорт ва диний муассасаларга 500 метрдан яқин ҳудудларда  алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотиш ман этилади. Лекин шунга қарамасдан, мактаб ва спорт иншоотлари олдида ўқувчиларга тамаки сотаётган кичик дўконлар пайдо бўлаётганини кўриш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валюта ва ноқонуний даромадларга қарши кураш департаментига апрель охирига қадар барча савдо дўқонларини рўйхатдан ўтказиб, қонунни бузаётганларга нисбатан таалуқли чоралар кўришни топширди.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 20 ёшга тўлмаган фуқароларга алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари сотиш таъқиқланган. Шунингдек, сигаретларни доналаб сотиш ҳамда алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини жамоат жойларида истеъмол қилиш ҳам таъқиқланган.