Россияда кекса аёлни ёнғиндан сақлаб қолган Ўзбекистон фуқаросига мукофотлар топширилди

Самарқандлик Нуриддин Киргизовга Умумроссия кўнгилли ўт ўчирувчилар жамияти, Пушкино тумани маъмурияти ҳамда ўт ўчирувчилар гарнизони раҳбарияти номидан мукофотлар топширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Киргизовга Москва вилоятида кекса аёлни ёнғиндан қутқариб қолгани учун Умумроссия кўнгилли ўт ўчирувчилар жамиятининг "Князь Александр Львов" номли медали, Москва вилояти Пушкин тумани маъмурияти номидан фахрий ёрлиқ ҳамда Пушкин тумани ўт ўчирувчилар гарнизони раҳбарининг миннатдорлик хати топширилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Москвада ёнғиндан одам қутқарган ўзбекистонлик йигит оғир аҳволда

Киргизовга мукофотларни Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, Пастдарғом тумани ҳокимияти вакиллари ва шифокорлар топширишди.

2018 йилнинг 31 январ куни Москва вилояти, Пушкино тумани, Софрино посёлкасида жойлашган уйларнинг бирида тунда кучли ёнғин чиқади. Ўша қишлоқда вақтинча яшаб ишлаётган Самарқандлик Нуриддин Киргизов ушбу ёнғинни кўриб ёрдамга шошилади. Ёнаётган уй ичида қолиб кетган кекса аёлни олиб чиқиш вақтида унинг ўзи ҳам жиддий жароҳатлар олади.

Айни дамда Нуриддин Киргизов Самарқандда Республика тез ёрдам илмий марказида даволанмоқда.

1 / 2
Киргизов Нуриддин награжден за спасение из горящего дома пожилой жительницы в Московской области
2 / 2
Киргизов Нуриддин награжден за спасение из горящего дома пожилой жительницы в Московской области