Москвада ёнғиндан одам қутқарган ўзбекистонлик йигит оғир аҳволда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМашина реанимации во время снегопада на Тверской улице в Москве
Машина реанимации во время снегопада на Тверской улице в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда Нуриддин оғир аҳволда Пушкинодаги касалхонанинг реанимация бўлимида ётибди. У фақат сунъий нафас олиш ускунаси ёрдамида нафас олмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. “Халқ билан мулоқот” гуруҳида жойлаштирилган видеолавҳада ўзбекистонлик аёл Россияга оғир аҳволда касалхонада ётган укасини ўлимдан сақлаб қолиш учун келганини айтиб берди.

Аёл айтишига қараганда, унинг укаси Киргизов Нуриддин, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидан Москва вилояти Пушкин тумани Софрино посёлкасида ишлашга келган.

Пожарный автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Совуқ ҳавода ёнғин хавфсизлигини унутманг – ЁХБ огоҳлантируви

Воқеа бир неча кун олдин содир бўлган. Тунда ташқарига чиққан Нуриддин, посёлкадаги уйларнинг бири ёнаётганини кўриб қолган. Ёнғин бўлаётган жойга етиб келиб уй ичида қари аёл борлигини кўрган ва унга ёрдам бериш учун уй ичига кирган. Аёлни ташқарига олиб чиқаётиб ўзи олов ичида қолиб кетган.  

Айни дамда Нуриддин оғир аҳволда Пушкинодаги касалхонанинг реанимация бўлимида ётибди. У фақат сунъий нафас олиш ускунаси ёрдамида нафас олмоқда. Шифокорла айтишига кўра, уни бу аҳволда Ўзбекистонга олиб кетишнинг иложи йўқ экан.

Москвадаги куйиш касалликларини даволаш ихтисослашган марказ шифокорлари Нуриддинни даволаш учун 2 миллион рубль сўрашаяпти экан.

Sputnik ушбу воқеани кузатиб боради.

Янгиликлар лентаси
0