ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хонадонларни электр ва газ ёрдамида иситганда, эҳтиёт чораларини унутмасликка чақирди.
- Хусусан, кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида, қуйидаги хавфсизлик қоидаларинига риоя қилиш кераклигини эсга солди:
- қўлбола ва носоз газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
- иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;
- иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюм ва осон алангаланувчи махсулотларни сақламанг;
- газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг;
- мабодо газ хидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланмасдан, дархол хонани шамоллатинг хамда газ хизматига хабар беринг;
- иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига эътибор беринг;
“Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз”, — дейилган хабар сўнггида.