ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ўғрилар 15 миллион 508 минг сўмлик мис кабелларни ўғирлаб кетишди. Содир этилган жиноят ҳақида Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, 2017 йил 15 августга ўтар кечаси номаълум шахс "Ўзбек кўмир" АЖ Темир йўл транспорти филиали ҳудудига кириб, у ердан умумий қиймати 15 миллион 508 минг сўмлик 319 метр мис кабелларни ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Ангрен шаҳар Жигаристон маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Б.Боймуратов, 1996 йилда туғилган А.Каримов, 1992 йилда туғилган Д.Нурбоев ва "Ўзбек кўмир" АЖ ишчиси, 1994 йилда туғилган Н. Мирзакаримовлар содир этганликлари аниқланган.
Кабел ўғриларининг барчаси қўлга олинган.