Тошкент вилоятида 15 миллион сўмлик мис кабел ўғирланди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПроизводство медной проволки
Производство медной проволки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мис ўғриларининг барчаси қўлга олинган

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ўғрилар 15 миллион 508 минг сўмлик мис кабелларни ўғирлаб кетишди. Содир этилган жиноят ҳақида Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Ургутлик "аҳмадбой" фуқарони 580 минг долларга чув туширди

Хабарда айтилишича, 2017 йил 15 августга ўтар кечаси номаълум шахс "Ўзбек кўмир" АЖ Темир йўл транспорти филиали ҳудудига кириб, у ердан умумий қиймати 15 миллион 508 минг сўмлик 319 метр мис кабелларни ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Ангрен шаҳар Жигаристон маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Б.Боймуратов, 1996 йилда туғилган А.Каримов, 1992 йилда туғилган Д.Нурбоев ва "Ўзбек кўмир" АЖ ишчиси, 1994 йилда туғилган Н. Мирзакаримовлар содир этганликлари аниқланган.

Кабел ўғриларининг барчаси қўлга олинган.

Янгиликлар лентаси
0