ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистонда бир фуқаро иккинчисини 580 минг АҚШ долларига чув туширди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, воқеа Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2017 йил декабрь ойида содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Ургут тумани Вағашти қишлоғида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ҳикматулло Иноятов содир этганлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, молиявий пирамида асосчиси — тошкентлик Аҳмадбойнинг кирдикорлари фош қилингач, Ўзбекистонда одамларни пулга чув туширадиган "шоввозларга" халқ орасида "Аҳмадбой" лақаби берилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати фуқароларни эҳтиёт бўлишга, фирибгарларнинг найрангига учмасликка тез-тез даъват қилиб келса-да, катта миқдордаги пулларини товламачиларга ўз қўллари билан топшираётган фуқаролар ҳамон топилмоқда.