Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида 60 метрлик фура етти километрлик навбатни ҳосил қилди

"Бу ерда етти километрлик навбат ҳосил бўлган. Ҳаммаси тўхтаб қолган. Бир суткада фақат 800 метр силжиш юз берди. Юк машиналари ҳайдовчилари бир-биридан егулик сўраб юришибди", - деб ҳикоя қилган юк машина ҳайдовчиларидан бири
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида транспорт тирбандлиги юзага келди, деб хабар берди Podrobno.uz нашри BNews.kz таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, катта юк машиналари иккинчи суткадир-ки, божхона кўригидан ўта олмаяпти. Бу дальнобойщикларнинг йўлини тўсиб қўйган улкан фура туфайли юз берганлиги таъкидланган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара масалаларини муҳокама қилди
Нашр шунингдек, дальнобойщикларнинг эътирозини ҳам келтириб ўтган.

"Уч суткадан бери турибман. Бу одамни устидан кулишдан бошқасимас. Оқшомлари номаълум кимчалар йигитларнинг прицепидаги эшикларга қўйилган пломбаларни очиб кетмоқда. Шунинг учун навбат қилишга тўғри келяпти. Айрим ҳайдовчиларнинг виза муддати тугаб бормоқда", — деган улар.

Ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, тирбандликлар 21 феврал куни юзага келган. Уларнинг сўзларига кўра, "Яллама" постида Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиши керак бўлган 200га яқин фуралар тўпланиб қолган.

"Бу ерда етти километрлик навбат ҳосил бўлган. Ҳаммаси тўхтаб қолган. Бир суткада фақат 800 метр силжиш юз берди. Юк машиналари ҳайдовчилари бир-биридан егулик сўраб юришибди", — деб ҳикоя қилган юк машина ҳайдовчиларидан бири.

Ушбу вазиятга Жанубий-Қозоғистон вилояти божхона назорати бошқармасида изоҳ беришган.

Раҳбариятнинг сўзларига кўра, катта юк машиналари сонини 140тагача қисқартиришга эришилган.

Ўзбекистон электр энергияси учун Қозоғистондан бўлган қарзидан тўлиқ қутулди
"Тирбандлик — оғирлиги 305 тонна ва узунлиги 60 метрлик машина туфайли юзага келди. У йўлни тўлиқ тўсиб қўйиб, икки кун давомида дарвозадан кирган. Ҳозир у постдан ўтди, биз эса бошқа фураларни ўтказмоқдамиз. Бу фурага Ўзбекистон томондан рухсат берувчи ҳужжатларни кутяпмиз. Ўзбекистондан "рухсат" деган ишора келиши билан, биз уни ўтказиб юборамиз", — деб айтган Жанубий Қозоғистондаги Давлат даромадлари департаменти Божхона назорати бошқармаси раҳбари вазифасини бажараётган Тимур Мирзагаликов.

Суҳбатдош шунингдек, ушбу автомашина Қозоғистонга қайтадиган бўлган тақдирда ҳам худди шундай муаммолар юзага келиши мумкинлигини таъкидлаган.