Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара масалаларини муҳокама қилди

© SputnikКазахстанско-узбекская граница
Казахстанско-узбекская граница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув давомида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатларни тайёрлаш ишлари давом эттирилди

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. 2017 йилнинг 11-15 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Қозоғистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Учрашув давомида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатларни тайёрлаш ишлари давом эттирилди.

Шунингдек, учрашувда 2018 йилда демаркацион дала ишларини олиб боришга доир ташкилий масалаларни ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди ва келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, 1-6 декабрь кунлари Тошҳовуз шаҳрида (Туркманистон) Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтганди.

Янгиликлар лентаси
0