ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. "Ўзбекэнерго" АЖ 2011-2017 йиллар учун шартномалар бўйича етказиб берилган электр энергияси ва кўрсатилган хизматлар учун "KEGOC" АЖ олдидаги асосий қарзини тўлиқ ҳажмда тўлади. Бу ҳақда "KEGOC" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
"Ушбу шартномалар Қозоғистон ягона элект энергия тизими ва Ўзбекистон энергия тизимининг ишончли ва параллел фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида тузилганди. Шу билан бирга, кейинги йилларда Ўзбекистон энергия тизими томонидан тўловлар тўланмай келаётганди", дейилади матбуот хизмати хабарида.
Хабарга кўра, "Ўзбекэнерго" АЖ 2011-2017 йиллардаги асосий қарз учун 143 млн доллар тўлаган.
Матбуот хизматининг билдиришича, "KEGOC" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖ ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари янги сифат даражасига кўтарилди. Компания "Ўзбекэнерго" АЖ билан ҳамкорликни янада чуқурлаштиришни кўзда тутмоқда.